UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Тайсон Фьюри: "Агар шундай бўлса, жамоамдагиларга мени "отиб ташланглар" дедим" 0 13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0 13:0848 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади 0 12:47Тўй яқин чоғи - Синдаров Гиннес рекордлар китобига киритилган ҳамкасбига кўнгил қўйдими? (+ФОТО) 0 12:26Флойд Мейвезер АҚШ солиқ хизматига 7,3 млн доллар қарз 0 12:05Осиё кубоги. Қизларимиз бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушади 0 11:44Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди 0 11:23Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият 0 11:02Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди 0 10:41"Вест Хэм" ғалабага эришиб, "Тоттенхэм"ни 18-ўринга "кузатиб" қўйди + ВИДЕО 0 10:20Бугун 5 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 09:59"Мен 100% қафасдаги жанг тарафдориман". Жо Байденнинг ўғли Трампнинг ўғилларига "вызов" ташлади 0 09:38Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бағишланган флешмоб ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:17"Рома" ўз уйида аутсайдерни қийинчиликсиз мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:56Майк Тайсон Фьюрига мурожаат қилди ва жавобини ҳам олди 0

17 мар 07:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳамюртларимизнинг собиқ рақиблари иштирок этган UFC Fight Night 239 турнирининг барча натижалари битта саҳифада

Теглар :  UFC Fight Night 239
Бугун АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "UFC Apex" аренада лиганинг навбатдаги мусобақаси ўтказилди.

Хабар берганимиздек, турнирнинг марказий жанги оғир вазнлилар - австралиялик Тай Туиваса ҳамда Марчин Тибура ўртасида кечди.

Бундан ташқари, бугунги оқшомда ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовнинг собиқ икки рақиби - Жеральд Мёршарт ва Брайан Барберена ҳам ўзаро жанг қилди. Ушбу тўқнашувда Мёршарт иккинчи раундда рақибини бўғиб қўйди. У Мурадов билан бўлган жангда ҳам худди шу усулда устун келганди.     

Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Зарруҳ Адашевнинг "эски таниши" Оде Осборн ҳам бугун октагонга кўтарилди. Жафел Фильо биринчи раунднинг ўзида самбишен эвазига Осборнни таслим этди. 

Умуман олганда, оқшомдан ўрин олган 13 та жангнинг 7 таси муддатидан аввал якунига етди. Қизиғи, 6 та жанг самбишен, 1 таси техник нокаут билан тугади. Брайан Баттл ва Анж Луза ўртасидаги жанг ўтказилмаган деб топилди. Бу жангда худди Мурадовнинг баҳсида бўлган ҳолат кузатилган.

UFC Fight Night 239 турнирининг тўлиқ натижалари:

Асосий кард

Тай Туиваса — Марчин Тибура, (1-раундда сабмишен)

Брайан Баттл — Анж Луза, (Жанг ўтказилмаган деб топилди)

Овинс Сент-Прю — Кеннеди Нзечукву, (Ҳакамлар қарори билан)

Кристиан Родригес — Айзек Дулгариан, (Ҳакамлар қарори билан)

Пенни Кианзад — Мэйси Чиассон, (1-раундда сабмишен)

Жеральд Мёршарт — Брайан Барберена, (2-раундда сабмишен).

Прелим кард

Натан Леви — Майк Дэвис, (2-раундда сабмишен)

Жозин Нуньес — Челси Чэндлер, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан)

Оди Осборн — Жафел Фильо, (1-раундда сабмишен)

Жошуа Кулибао — Дэнни Силва, (Ҳакамлар қарори билан)

Кори Маккенна — Жаклин Аморим, (1-раундда сабмишен)

Тиаго Мойзес — Митч Рамирес, (3-раундда ТКО)

Шаралампос Григориу — Чэд Анхелигер, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг