UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

22 сен 20:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати: Ўзбек боксчиларида 4 та ғалаба ва 4 та мағлубият

Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Бугун мусобақа доирасида саккиз нафар боксчимиз рингга кўтарилди. 

Рингга кўтарилган ўзбек боксчиларидан 4 нафари ғалабага эришган бўлса, 4 нафари афсуски имкониятни бой бериб қўйди. 

-49 кг вазнли боксчимиз Абдумажид Маннопов бразилиялик рақибга қарши жанг ўтказди ва имкониятни бой бериб қўйди

-75 кг вазнли боксчи қизимиз Мавлуда Мавлонова россиялик рақибасига қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди

-56 кг вазнли боксчимиз Самандар Холмуродов мезбон боксчига имкониятни бой бериб қўйди

-60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов мусобақадаги иккинчи жангини замбиялик рақибга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг шубҳали қарори эвазига мағлуб бўлганди. Бироқ ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси штаби томонидан протест ёзилди. Шундан сўнг, жанг нейтрал ҳакамлар томонидан қайта кўриб чиқилди ва унда Шунқор Абдурасуловнинг ғалаба қозонгани қайд этилди. Демак, Шунқор кейинги босқичда ўз иштирокини давом эттиради!

-64 кг вазнли боксчимиз Мужибилло Турсунов жазоирлик рақибга қарши рингга кўтарилди ва ғалаба қозонди!

-91 кг вазнли боксчимиз Жавоҳир Тоғаймуродов суриялик рақибга қарши рингга кўтарилди ва имкониятни бой бериб қўйди

-81 кг вазнли боксчимиз Шоҳруҳбек Рустамов жазоирлик рақибга қарши рингга кўтарилди ва афсуски имкониятни бой бериб қўйди.

+91 кг вазнли боксчимиз Лазизбек Мулложонов кениялик рақибга қарши жанг ўтказди ва биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди!

Рейтинг:    

Фикрлар

   
22 сен 21:31:33
Nuriddin 77
Shunqor Abdurasulov pensiyaga chiqsa ham bōladi qayerdagi afrikalik dexqon bilan teng jang qildi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг