UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

13 апр 07:46
Янгиликлар

Спорт курашлари, Дзюдо

Ҳасан Қаҳҳоров масофадан вазифасини адо этяпти

Ҳозирда юзага келган карантин ҳолати сабабли мамлакатимизда аксарият давлат ва нодавлат ташкилотлари ўз фаолиятларини масофадан туриб олиб боришяпти.

Шу жумладан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари, ходимлар ва мураббийлар ҳам масофавий иш услубини йўлга қўйишган. 

Хусусан, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси ижрочи директори Ҳасан Қаҳҳоров ҳам ўз уйида меҳнат фаолиятини давом эттиряпти. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас. Чунки, олдинда нуфузли мусобақалар бор. Насиб қилса, карантин тез кунларда якунига етади ва спортчилар анъанавий машғулотлар режимига қайтишади.    

"Мураббийларимиз терма жамоа аъзоларига уй шароитида ўтказиладиган махсус машғулотлар бериб боришяпти. Шифокорлар ҳар куни икки маҳал курашчиларимизнинг саломатлиги, тана ҳарорати, қон босимини назорат қилишяпти. Барча ишлар масофавий тарзда олиб бориляпти. Карантин ҳам биз учун бир синов. Ўзим ҳам оилам даврасида кунларни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпман. Фарзандларим билан турли ўйинлар ўйнаяпмиз. Енгил машғулот ўтказяпмиз. Масофавий йўлга қўйилган мактаб дарсларини биргаликда бажаряпмиз. Фурсатдан фойдаланиб, азиз ҳамюртларимизни уйда қолишга, зарурат бўлмаса кўчага чиқмасликка чақираман", - дейди Ҳасан Қаҳҳоров.     

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг