UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

10 июн 11:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов АҚШга жўнаб кетди + ФОТО

Ҳавакскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бугун океан ортига учиб кетди.

Чарм қўлқоп устамиз АҚШга навбатдаги жангга тайёргарлик кўриш учун йўл олдими? Ҳозирча бу номаълум.

Аввалроқ Ҳасанбой Дўсматов 2025 йилги бокс мавсумида проф рингдаги фаолиятини давом эттириши ва бир нечта жанг ўтказишини айтган эди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 2024 йилги энг яхши спортчиси ҳаваскорлар ўртасида ташкил этиладиган жаҳон чемпионатида ҳам қатнишиш истагини борлигини маълум қилганди. 

Ҳасанбойнинг бу йил ҳисобидан ҳаваскорда боксда ўтказган сўнгги жанги Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилган "Константин Коротков" халқаро хотира турнирига тўғри келади. Ўшанда у Фарёзбек Дўсматов билан 1/4 финалда тўқнаш келиб қолди ва табиийки, укасига йўлни бўшатиб берди. 

Маълумот учун, Ҳасанбой Дўсматов проф боксда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 5 тасини муддатидан аввал якунлаган. Охирги жангини 2023 йилнинг 6 ноябрь куни Москвада Сифамандла Баленига қарши ўтказиб, рақибини 10 раунд тўлиқ давом этган жангда очколар ҳисобига кўра мағлуб этган эди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг