UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45Қозоғистонлик боксчи жароҳат сабаб Осиё чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлди 0 07:24Бугун Осиё чемпионатида 5 нафар боксчимиз рингга чиқади 0 07:03ОЧЛ-2. "Насаф" навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб, мусобақани тарк этди. Азмун 3 дақиқада 2 та гол урди + ВИДЕО 0 23:30Breaking! Эндигина спортга қайтган Алишер Усмонов кутилмаганда Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигидан кетди, бунга нима сабаб бўлди? 0 21:57"Ҳумо" "Иртиш"ни иккинчи ўйинда ҳам аяб ўтирмай, рақиб дарвозасига 10 та шайба киритди 0 19:43Улуғбек Рашитов — дунё миқёсида "йилнинг энг яхши эркак спортчиси" деб топилди! 0 19:22"Барселона"нинг юлдуз тарбияланувчиси "Арсенал" ва "Реал" шорт-листига кирди 0 19:01Пантожа Асакурага, Раҳмонов эса Гаррига қарши! Йилнинг сўнгги рақамли турнири — UFC 310 ҳақидаги маълумотлар билан танишинг 0 18:39Нодирбек Абдусатторов "WR Chess" жамоасини тарк этди 0 18:17Саудиядагилар Фьюри ва Кличко ўртасида жанг ташкил қилиш истагида 0 17:54"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0 17:31Singapore International Open. Гулдонада кетма-кет иккинчи мағлубият, қолганларда ғалаба 0 17:10Ҳумоюн Султонов 992-ракеткага қарши қийин учрашув ўтказди 0 16:48Сабина Бобоқулова Осиё чемпионати ярим финалига чиқди 0 16:37Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) 0

15 авг 10:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Ҳасанбой Дўсматов: "Бу бутун Ўзбекистоннинг ғалабасидир"

Спорт оламининг энг йирик мусобақаси Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳар бир спортчининг улкан орзуси. Олимпиада ўйинларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиш икки ҳисса шарафдир.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида бугун ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабаси шарафига Давлатимиз мадҳияси янграб, музаффар байроғимиз сарбаланд кўтарилди.

Бу мамлакатимиз Истиқлолга эришганидан буён Олимпия ўйинларида қўлга киритилган еттинчи олтин медалдир.

Бокс бўйича энг енгил вазн тоифасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Ҳасанбой Дўсматов бугун бўлиб ўтган ҳал қилувчи финал жангида колумбиялик Мартинес устидан зафар қучиб, ўз вазнида дунёнинг биринчи рақамли спортчиси эканлигини амалда исботлади.

“Ватанимиз байроғини Олимпия ўйинларида сарбаланд кўтарганимдан жуда ҳам бахтиёрман. Бу бутун Ўзбекистоннинг ғалабасидир. Мен доимо озод ва обод юртда туғилиб вояга етганлигимдан ва халқаро майдонда Ўзбекистон номидан майдонга чиқаётганлигимдан доимо фахрланаман. Муҳтарам Президентимиз биз ёшларга қарата маррани доимо юқори олинг, зеро Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди деган сўзлари қалбимга абадий мухрланган. Президентимизнинг ушбу даъватлари барча ўзбекистонлик ёшлар каби мени ҳам доимо янгидан-янги марралар сари чорлайди. Фурсатдан фойдаланиб, биз спортчиларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрлик учун Давлатимиз ҳамда хукуматимиз раҳбариятига чексиз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Олимпия ўйинларидаги олтин медалимни Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳамда барчамиз учун энг азиз, энг улуғ байрам Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлайман”, - дейди Ҳасанбой Дўсматов.  



Ҳасанбойни яқиндан билганлар уни туғма истеъдод соҳиби эканлигини бод-бод такрорлашади. Болалигидан спортга мехр қўйган Ҳасанбой ўз олдига юксак марраларни қўйди ва ана шу мақсадга эришиш йўлида тингмай ўз устида ишлаб, маҳоратини тоблаб борди. Не бахтким, бундан 16 йил аввал мурғак қалбга тугилган эзгу ният бу кун ижобат бўлмоқда.

“2000 йили Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида 7 ёшли болакай эдим. Ҳали-ҳамон ёдимда, ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев бокс бўйича мусобақада барча рақиблари устидан зафар қучиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилганини бутун оиламиз билан кўрганмиз. Шунда бир кун келиб мен ҳам Олимпия чемпиони бўламан дея ният қилганман. Ниятларимиз ижобат бўлганидан жуда ҳам хурсандман”, - дея болалик хотираларини ёдга олди қаҳрамонимиз.

Яхши ният бир кун келиб албатта рўёбга чиқишига Ҳасанбойнинг тарихий ғалабаси мисолида яна бир карра амин бўлиш мумкин. XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Мексика, Қозоғистон, АҚШ ҳамда Колумбиялик чарм қўлқоп усталарини мағлуб этган ўзбек ўғлони Ҳасанбой  Дўсматовнинг номи эндиликда Олимпиада ғолиблари қаторидан ўрин эгаллади.
“Ҳасанбойнинг ғалабаси қалбимизда фахр ва ғурур ҳисларини янада жўш урдирди – дейди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов.

Маҳоратли чарм қўлқоп устамизни ғалабаси шарафига музаффар байроғимиз кўтарилаётганда аксарият ватандошларимиз каби кўзларимга хурсандчилик кўз ёшлари келди. Шуни ишонч билан айта оламанки, маҳоратли боксчимизнинг ушбу оламшумул ғалабаси Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган барча спортчиларимизни янада рухлантириб, янгидан-янги ғалабалар сари чорлайди”.   

Ҳа, XXXI ёзги Олимпия ўйинларида мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари ўзларининг зафарли одимлари билан юртдошларимизни хушнуд этишда давом этишмоқда. Айни пайтга келиб Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Олдинда мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари иштирокидаги қатор муҳим жанглар турибди.
Жумладан, тўрт нафар боксчимиз Мурод Аҳмадалиев, Фазлиддин Ғоипназаров, Бектемир Мелиқўзиев ва Баҳодир Жалолов чорак финалда рингга кўтарилишса, Шаҳрам Гиязов 15 август куни финал йўлланмаси учун марокашлик боксчига қарши баҳс юритади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 авг 14:45:52
NURMUHAMMAD SOBIROV!
Men juda hursandman! Aslida shu lahza uchun joningni bersang ariydi,!
   
15 авг 13:26:22
Marco 11
Muxammadqodir Abdullayevga izdosh desak adashamiz bu Hasanboy Dustmatov bu yangi mavzu, bu yangi Chempion !!!
   
15 авг 13:22:33
ellboy
omad va omad qolgan sportchilarimizga ham
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг