UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

28 дек 09:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбой Дўсматов келгуси режалари билан ўртоқлашди

Бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов "Миллий спорт мукофоти-2024" тантанали тақдирлаш маросимида йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилганидан хабарингиз бор.

Боксчи МОҚ матбуот хизматига кичик интервью берди.

– Энг яхши эркак спортчи номинацияси учун рақобат катта эди. Сиз ўзингиз бу номинацияда ғолиб бўлишингизни кутганмидингиз?

"Бу номинацияга номзодим қўйилганини эшитганимдаёқ жуда ҳам хурсанд бўлдим. Тўғриси, шунча номзодлар орасида мени танлашларини кутмаган эдим. Чунки бу номга даъвогарлар кўпчиликни ташкил қилган. Бу йил ўзбекистонлик спортчилар ўзлари иштирок этган асосий мусобақаларда юқори натижаларга эришди. Мукофот менга берилгани билан аслида барчамизники деб биламан. Бунга Париждаги ҳамма қаҳрамонлар ҳақли".

– Бу эътироф сиз учун нимани билдиради?

"Бундай ном менга катта мотивация берди. Энди ҳозирги даражамни тушириб юборишга ҳаққим йўқ. Барча юртдошларимиз мендан ҳар бир жангда ғалаба кутади ва улар истаган чиройли боксни кўрсатиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишда давом этаман".

– 2025 йил учун режаларингиз қандай?

"Келаси йил ҳаваскорлар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилади. Шунингдек, профессионал бокс бўйича ҳам бир неча жанг ўтказишни режа қилганман. Насиб қилса, буларнинг барчасида ғалаба қозониб, навбатдаги чемпионликларга эришишни олдимга мақсад қилиб қўйганман", деди Дўсматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг