UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

11 май 17:41
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ҳасанбой Раҳимов ва Магомед Ибрагимов 1/4 финалда, Аҳмедовада ҳам ғалаба

Хабар берганимиздек, шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтмоқда.

Бу Париж-2024 Олимпиадаси учун сўнгги лицензион турнир ҳисобланади. Баҳсларга биринчи бўлиб киришган юнон-рум курашчиларимизнинг ҳар иккиси (Маҳмуд Бахшиллоев ва Жалгасбай Бердимуратов) бу имкониятдан фойдалана олмаганди. Аёллар ва эркин курашдаги икки нафардан вакилимиз Олимпиада йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. 

-97 кг вазнда энг тажрибали курашчимиз, Рио-2016 Олимпиадасининг бронза медали совриндори, 39 ёшли Магомед Ибрагимов квалилифкация раундида франциялик Адлан Висхановни мағлубиятга учратган эди. Ҳамюртимиз муросасиз кечган 1/8 финалда мўғулистонлик Ганҳуяг Ганбаатардан 2-1 ҳисобида устун келди. Энди Ибрагимов 1/4 финалда германиялик Эрик Тиелега қарши гиламга чиқади. 

-125 кг вазндаги полвонимиз Ҳасанбой Раҳимов ҳам лицензион турнирнинг чорак финалига йўл олди. У квалилифкация раундида албаниялик Парис Карепини 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Раҳимов 1/8 финалда япониялик Таики Ямамотодан 7-1 ҳисобида устун келди. Ҳасанбойнинг 1/4 финалдаги рақиби Қирғиз Республикаси курашчиси Аял Лазарев бўлади. 

Шунингдек, бугун Лайлохон Собирова ва Шоҳида Аҳмедова ҳам Олимпиада чиптаси учун курашни давом эттиришади. Улар плей-офф босқичида ўз имкониятларини синовдан ўтказишади. -53 кг вазндаги Аҳмедов плей-оффнинг иккинчи босқичида австриялик Олександра Когутни 6-1 ҳисобида енгди. Бироздан сўнг у венгриялик Сзталвира Орсусга қарши гиламга чиқади. 

Кеча ярим финалда икки очко фарқи билан ютқазиб, тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмаган -57 кг вазндаги Лайлохон Собирова италиялик Аурора Руссога қарши баҳс олиб боради. Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш учун Аҳмедовагаям, Собировагаям иккита ғалаба зарур бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг