UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

19 май 09:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Ҳоким “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов "Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тошкент вилоятида оммавий спорт тарғиботи, унинг жисмоний ва маънавий баркамолликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш борасидаги меҳнати, малакали кадрларни тайёрлашдаги жонбозлиги учун ҳам Рустам Қурбонназарович мукофотга лойиқ кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 332-сонли қарорига мувофиқ “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилган бўлиб, кўкрак нишони билан Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон, Осиё чемпионатларида ва бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган, Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган спортчиларнинг тренерлари, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида сидқидилдан меҳнат қилаётган, республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган тажрибали, етук жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари тақдирланадилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг