UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

14 окт 18:34
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳоким яна икки Осиё ўйинлари чемпионига икки хонали уй совға қилди

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX ёзги Осиё ўйинларида ғолибликни қўлга киритган Музаффарбек Тўрабоев ва Муҳсин Ҳисомиддинов ўзи туғилиб ўсган Сурхондарёда муносиб тақдирланди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талаба-ёшлар ва ёш спортчилар иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов чемпионликни қўлга киритган боксчи Баҳодир Жалолов, курашчи Муҳсин Ҳисомиддинов ва дзюдочи Музаффарбек Тўрабоевларга зарбоп тўн кийдириб, тадбиркорлар совға қилган хонадонлар калитларини тантанали топширди.

Спортчиларимизнинг ота-оналари ва яқинлари сўзга чиқиб, Президентимизнинг ёш авлод камолоти ва спортга қаратаётган эътибори, уларнинг Ватанимиз шуҳратини нуфузли мусобақаларда кенг тараннум этишга яратаётган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган спортчиларимизга ҳукуматнинг кафолатланган 10 000 $ мукофот пули ҳам топширилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг