UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45"Уимблдон-2026". Полина Кудерметова иштирокидаги баҳс 73 дақиқа давом этди 0 19:35Тимофеева ортиқча қийинчиликсиз "Уимблдон"нинг иккинчи даврасига чиқди 0 19:05Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:26"Реал" ва Перес Венесуэлада жабрланганларга 2 млн евро ажратади 0 17:53Уимблдон. Камилла Раҳимова мусобақани ғалаба билан бошлади 0 17:25Усик сўнгги жангини кимларга қарши ўтказиши мумкинлиги айтилди 0 16:33"Жангни қабул қил". Хамзат Чимаев Шон Стриклендга мурожаат қилди 0 15:50"Буни сунъий интеллект деб ўйладим". WBC президенти Усикнинг камарлардан воз кечиши ҳақида гапирди 0 14:45Нагельсман ЖЧ-2026да Германиянинг Парагвайдан учраган сенсацион мағлубияти сабабларини айтди 0 14:03Нурсултон Рўзибоев жанг қилаётган вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0

16 ноя 08:16
Янгиликлар

Хоккей

“Ҳумо” бош мураббийи: “Биз учун плей-офф мавсумнинг илк ўйинидаёқ бошланганди”

Теглар :  ХоккейВХЛҲумо
Хабар берганимиздек, кеча оқшом Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси Олий хоккей лигаси (ВХЛ) доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказганди.

Муҳташам “Ҳумо Аренада”, олти ярим мингга яқин мухлис кўз ўнгида ўтган баҳсда хоккейчиларимиз Пекиннинг “ОРДЖИ” клубидан 5:2 ҳисобида устун келишди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Ҳумо” клуби бош мураббийи Евгений Попихин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Йигитларга катта раҳмат! Улар бугун ажойиб ўйин намойиш этишди. Учрашув қийин бўлишини, лекин шу билан бирга уйда деворлар ҳам ёрдам беришини билгандик. Бизда ягона мақсад бор эди – ғалаба! Хоккейчиларимиз бу вазифани уддалашди. Албатта, беш дақиқалик четлатиш яхши бўлмади. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик керак. Энг муҳими, икки очкони қўлга киритдик ва юришни давом эттирамиз. 

- Ажойиб ўйин ва ўйлашимча, “Ҳумо Арена”даги энг чиройли учрашувга гувоҳ бўлдик. Уччала звено ҳам яхши ўйнади. “Ҳумо Арена”нинг жамоамизга ғалаба келтиришда муҳим омил бўлаётганига ва бундан кейин ҳам зафарли юриш давом этишига ишонсак бўладими? 

- Биз ғалаба қозониш учун ҳамма ишни қиламиз. Лекин ўйиндан ўйиннинг фарқи бўлади. Мана Самарадаги ўйинда устунликка эга бўла туриб, ғалаба қозона олмадик. Биз уйда ўйнаймизми, сафардами, бунинг аҳамияти йўқ. Музга ягона мақсад – ғалаба илинжида тушамиз. Бошқа йўлимиз йўқ! Биз учун плей-офф мавсумнинг илк ўйинидаёқ бошланганди. Шу ўринда “ОРДЖИ” жамоаси ҳақида жуда илиқ фикрларни айтган бўлардим. 

- Биринчи бўлимда Валуйский порлади. Нафақат ўз голи билан, балки ассистенлиги билан ҳам ёдда қолди...

- Дарвоқе, Валуйскийнинг оиласи Тошкентга келди. Рафиқаси ва ширингина қизчаси энди унинг ёнида. Шу сабабдан ҳам унга ўйин олдидан айтдим: сен бугун ёмон ўйнай олмайсан!” 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 ноя 14:17:33
Сурхон Барлос
Ҳаммани хоккейга таклиф қиламан ҳам хоккей ҳам хоккейчилар иштирокидаги бокс томоша қиласиз. Дарвоқе энг арзон чипта нархи қанча экана?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг