UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

18 ноя 09:31
Янгиликлар

Хоккей

“Ҳумо” бош мураббийи Хитой клубидан қабул қилинган аламли мағлубиятга изоҳ берди

Теглар :  ХоккейВХЛҲумо
Хабар берганимиздек, кеча Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси Олий хоккей лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган учрашувда музга чиққанди.

Хоккейчиларимиз муҳташам “Ҳумо Арена”да Хитойнинг “КРС-БСУ” клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишган эди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Ҳумо” клуби бош мураббийи Евгений Попихин мағлубият сабабларини изоҳлади. 

- Олтин қоида ўз сўзини айтди: сен урмасанг, сенга уришади! Иккинчи бўлимда бизда дарвозани ишғол қилиш учун керагидан ортиқ вазиятлар бўлди. Учинчи бўлим ҳақида ҳам шундай фикр билдира оламан. Учга бир, иккига бир вазиятларда хоккейчиларимиз шайбани дарвозага жойлаб қўя олишмади. Бу каби 95 фоиз голли вазиятлардан фойдаламадингми, демак жазосини оласан. Жазоси эса - гол! Кейин четлатиш ҳам зараримизга ишлади. Тартиб-интизом ҳақида қайғурмасак, йигитлар билан бошқача гаплашмасак бўлмайдиганга ўхшаяпти. Хато қилиш билан четлатиш олиб, жамоани қийин вазиятда ташлаб кетиш ўртасида катта фарқ бор. Буни муҳокама қиламиз. 

- Евгений Николаевич, мағлубиятга қарамай, ижобий, позитив жиҳатлар ҳам бор. Тўрттала звено ҳам ўйнай бошлади. Бугун Всеволод Сорокин, Алексей Пепеляев ва Артём Воронин етишмади. Уларни қачон музда кўришимиз мумкин?

-  Уларни ҳар куни кутяпмиз. Алабтта, сиз номларини санаб ўтган хоккейчилар бизга етишмаяпти. Бошқа томондан ёшлар учун имконият юзага келяпти. Гап фақат уларнинг бу имкониятдан қай даражада фойдаланишида қолмоқда. Хоккейда бошқа жамоавий спорт турларидан фарқли равишда кўп имконият берилмайди. 

- Эртадан сўнг ўтказиладиган “Ценг Тоу”га қарши ўйинда Сорокин ва Воронинни кўрамизми?

- Очиғи, билмадим. Воронинни бугун кўрамиз деб кутгандик. Лекин бу амалга ошмади. Ҳар куни эрталаб етакчи хоккейчиларимизни ниҳоят таркибда кўрай дея умид билан уйғонаман. Бу хоккей, унда ҳамма нарсага тайёр туриш керак. 

- Хоккейчиларимиз бешга уч вазиятда ҳам бемалол, хотиржам, худди-ки исталган ҳужумимиз гол билан якунланади қабилида ҳаракат қилишди. Шу маънода шогирдларингизда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилмадими? 

- Биз тайёргарлик кўрган эдик. Кеча йиғилишда рақиб ҳақида гапира туриб, таркибида тажрибали ижрочилар борлиги, дарвозабони кучли экани ҳақида такрор-такрор айтган эдик. Хитойликлар бундан аввалги “Химик”ка қарши кечган учрашувда жуда яхши ўйин намойиш этишганди. Хатто биринчи бўлимда “Химик”ни “кўмиб” қўйишлари ҳам мумкин эди. ВХЛда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳамма клублар охиригача курашиб, бугунгидек кутилмаган натижалар қайд этилишига сабаб бўлишяпти. 

- Бугунги учрашувда дарвозабоннинг ўрнига эртароқ ҳужумкор ўйинчини тушириш мумкин эдими?

- Бу тактика қарши ишлаб қолиши ҳам мумкин. Очиқ қолган дарвозани ишғол қилиш ҳамиша осон бўлган. Шунчаки, бир-икки киши устун бўлган вазиятлардан фойдаланиш керак эди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 ноя 17:58:21
Jejuyunayted
Hamma joyda alamli mag'lubiyat
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг