13 апр 18:04
Янгиликлар
Хоккей
"Ҳумо" кечаги финал ўйинида мухлислар ташрифи бўйича тарихий рекорд ўрнатди
Хабарингиз бор, кеча хоккей бўйича Тошкентнинг "Ҳумо" клуби Қозоғистон Очиқ чемпионати финалининг бешинчи ўйинида музга чиққан эди.
Финал ўйинлари сериясининг бешинчи учрашувида "Номад" жамоасига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, чемпионликдан маҳрум бўлган "Ҳумо" клуби кеча мухлислар ташрифи бўйича ўз рекордини янгилади.
"Қанотлилар"нинг финал ўйинини томоша қилиш учун "Ҳумо Арена"га 7373 нафар томошабин ташриф буюргани маълум қилинди. Бу жамоанинг янги рекорди ҳисобланади.
Аввалги рекорд ушбу финал сериясининг биринчи ўйинига тегишли бўлиб, ўшанда "Ҳумо"нинг ўйинини томоша қилиш учун "Ҳумо Арена"да 7287 нафар мухлис йиғилган эди.
Ҳавола :
Манба : t.me/abmhockey
Фикрлар