UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01"Мени яхши кўрасизми ёки йўқ - барибир UFC чемпиони бўламан!" - Евлоев 0 13:40"У АПЛдаги энг яхши ҳимоячилардан бирига айланмоқда": Британия нашри Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолади 0 13:19Али Абдел-Азиз: "UFC'да биринчи марта Мовсарни мақташди" 0 12:58"Ёмон жанг". Дана Уайт ғалабали жангни танқид қилди 0 12:37"Ҳеч ким ҳатто яқин ҳам кела олмайди". Бенавидес замонавий бокснинг энг яхши жангчисини айтди 0 12:16Винисиус "Реал"да қоладими? 0 11:55Тажудинов Снайдерга, Царукян Пулласга қарши 2. RAF 7 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 11:34"Бу нима ўзи?!" Гарри Махачевнинг жароҳатига шубҳа билдирди 0 11:13Маҳмуд Мурадов ва рақибининг чемпионлик жангидан кейинги юз ҳолатини кўрдингизми? (ФОТО) 0 10:52"Барселона"дан кескин чора: Абонементлар бўйича янги тақиқлар кучга кирди! 0 10:31Тўлқин Қиличев боксчиларимизнинг Қозоғистондаги йиғини ҳақида гапирди 0 10:10"Ярим енгил вазнни қутқариш вақти келмадими?" - Арман Царукян 0 09:49Муҳаммад Мокаев ММА бўйича жанг ўтказади, рақиб маълум (ПОСТЕР) 0 09:28Салоҳ "Ливерпуль"ни текинга тарк этадиган бўлди 0 09:07Ҳасанбой Дўсматов Бишкекда жанг қилмайди 0

06 фев 21:31
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" плей-оффда. Ушбу босқичда ўйинлар қандай тизимда ўтказилади?

Теглар :  ХоккейҲумо
Кеча Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси "Динамо Тверь"ни мағлуб этиб, муддатидан олдин ВХЛ плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

"Ҳумо" матбуот хизмати лигада плей-офф ўйинлари қандай тизимда ўтказилиши ҳақида маълумот берди. www.olamsport.com сайти шу асосида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади. 

ВХЛ-2020 плей-офф ўйинлари қандай ўтказилади?

Плей-офф 22 февраль куни старт олади. Чемпионат якунларига кўра, иккита Конференциядан саккизта жамоа плей-офф босқичига йўл олади. 

Плей-офф босқичи доирасида 1/8 финал, 1/4 финал, 1/2 финал ва финал ўйинлари ўтказилади. 

Ушбу босқичларда ўйинлар тўртта ғалабагача ўтказилади. Умумий ҳисобда жамоалар ўзаро еттита ўйин ўтказишлари мумкин. Дастлабки иккита ўйин, лозим бўлса бешинчи ва еттинчи ўйинлар жуфтликда "сараланган" жамоаларнинг майдонида бўлади. 

Жуфтликда тўртта ўйинда ғалаба қозонган жамоа кейинги босқичга йўл олади. Ютқазган жамоа эса ўйинларни тарк этади. 


1/8 финал ўйинлари қуйидаги тартибда ўтказилади:

Биринчи Конференцияда юқори ўринни эгаллаган жамоа иккинчи Конференцияда саккизинчи ўрин, биринчи Конференцияда иккинчи ўринни эгаллаган жамоа иккинчи Конференцияда еттинчи ўриндаги жамоа ва х.к...

Юқорида қайд этилганидек, юқори ўриндаги жамоалар биринчи бўлиб ўз уйларида ўйин ўтказадилар. 


Эҳтимолий рақиб

Айни пайтда "Ҳумо" Конференция-1 да 7-ўринни эгаллаб турибди. "Конференция-2"да эса "Торос" 2-поғонани банд этган. Агар ўринлар шундай қоладиган бўлса, ушбу икки жамоа 1/8 финалда тўқнаш келиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 фев 01:39:26
Атабек
yoq KXL boshqa liga.
   
07 фев 10:11:59
Sherzod Ortiqboyev
Bunda yutsa nima bo'ladi. KXL ga chiqadimi yutgan ?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг