12 июл 17:49
Янгиликлар
"Ҳумо" Қозоғистон чемпионатига қайтмоқда
Бу борада Ўзбекистон хоккей федерацияси келишувга эришган. Яқин орада иштирок билан боғлиқ бошқа меъёрий ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент жамоаси бунгача Қозоғистон чемпионатида қатнашган. Дебют 2019-20 йилги мавсумда жамоа 10-ўринни эгаллаганди.
Андрей Сачук, QHL бошқарувчи директори:
- "Ҳумо"нинг иштироки чемпионатимиз учун ижобий ҳолат. Соғлом рақобат хеч кимга зарар қилмайди. Тошкент клуби лигадаги дастлабки мавсумдан кейин ҳам иштирокчилар сафида қолмоқчи эди, лекин коронавирус билан боғлиқ чекловлар бунга ҳалал берди. Энди эса барчаси яхши бўлишига умид қиламиз ва "Ҳумо"нинг қайтиши хоккей ривожига хизмат қилади. Эҳтимол бу Қозоғистон чемпионатида иштирок этишни истайдиган бошқа мамлакат жамоалари учун стимул бўлар. Шуни қўшимча қилмоқчиманки, "Ҳумо" августнинг иккинчи ярмида бўладиган Қозоғистон кубогида ҳам қатнашмоқчи.
Баходир Гафуров, Ўзбекистон хоккей федерациясининг биринчи вице-президенти:
"Ҳумо" ўйинга қайтмоқда. Янги мавсумда клуб коронавирус сабабли юзага келган икки йиллик танаффусдан сўнг "Pro Hokey Ligasy"даги иштирокини бошлайди. Умид қиламанки, бу Ўзбекистон ва Қозоғистон хоккей мухлисларини хурсанд қилади. Қозоғистон чемпионатида маҳоратли жамоалар йиғилган, умуман олганда даража юқори. Ишончим комилки, "Ҳумо"нинг турнирдаги иштироки мамлакатимизда хоккейнинг оммавийлашуви ва ривожига хизмат қилади.
Аввалроқ, "Ҳумо" хоккей клубининг яқин орада яна катта мусобақаларга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.
Фикрлар