UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

19 ноя 08:55
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо"нинг "Ҳумо Арена"га қайтиши қандай якунланди?

Теглар :  ҲумоАктобе
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйинини ўтказди.

"Қанотлилар" мавсумнинг "Ҳумо"нинг асосий аренасидаги илк ўйинларини Қозоғистоннинг "Актобе" клубига қарши ўтказди. Бунгача "Ҳумо" рақибларини кичик аренада қабул қилиб келаётганди. 

Афсуски, қайтиш омадсиз чиқди. "Ҳумо" актобеликларга 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Муз эгаларининг икки голига Артур Кузнецов ва Александр Шевченко муаллифлик қилди. Бу билан "Ҳумо"нинг тўртта ўйиндан иборат ғалабали сериясига барҳам берилди. 

Кеча икки жамоа ўзаро ўн биринчи маротаба тўқнаш келишди. "Актобе" бешинчи ғалабасини тантана қилди. "Ҳумо"нинг ўзаро ўйиндаги ғалабалари 6 талигича қолди. 

Бугун "Ҳумо" ва "Актобе" жамоалари ўртасидаги иккинчи учрашув ўтказилади. Бугунги ўйин ҳам соат 19:30 да бошланади. "Ҳумо" Қозоғистон чемпионати турнир жадвалида 21 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. "Актобе" эса 16 очко билан 9-поғонадан жой олган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг