UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0

21 май 08:25
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов бешинчи ракеткани мағлуб этди

Австриянинг Клагенфурт шаҳрида теннис бўйича М15 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.

Жароҳатлар сабаб мусобақаларда иштирок эта олмаган ва бунинг натижасида рейтингда яхшигина пастлаган Ҳумоюн Султонов Клагенфурт турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлаганди. 

Мамлакатимизнинг собиқ биринчи ракеткаси 1/8 финалда иккинчи муҳим ғалабасига эришди. Султонов турнирнинг бешинчи ракеткаси, германиялик Луис Весселсни уч сет натижасига кўра мағлубиятга учрата олди - 6/3, 3/6, 6/3. 

Таққослаш учун, Султонов айни пайтда ATP рейтингида 806, Весселс эса 657-ўринни эгаллаб турибди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. Энди Ҳумоюн 1/4 финалда яна бир олмон теннисчиси Келвин Мюллерга қарши кортга чиқади. ATP рейтингида 924-поғонадан жой олган Мюллер 1/8 финалда турнирда тўртинчи рақам остида таснифланган, дунёнинг 553-ракеткаси венгриялик Петер Файтани 6/4, 7/5 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг