UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0

20 ноя 15:08
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Калабурагида муваффақиятли старт олди

Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида теннис бўйича ITF турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз маҳоратини намойиш этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси M25 тоифасига кирувчи ушбу турнирда биринчи рақам остида сараланган. 

Султонов илк давра учрашувида ҳиндистонлик Вишу Варданга қарши кортга чиқди. Бироз аввал якунига етган баҳсда Ҳумоюн биринчи сетда жиддий қаршиликка дуч келди. Баҳс тақдири тай-брекда ҳал бўлди. Иккинчи сетда эса теннисчимиз рақибини деярли сезмади. Бир юз бир дақиқа давом этган учрашувда вакилимиз 7/6(6), 6/1 ҳисобида зафар қучди.   

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 230, Вардан 1165-поғонадан жой олган. Эртага Ҳумоюн 1/8 финалда яна бир ҳинд теннисчиси Сринивасан Коданчага қарши кортга чиқади. Сринивисан рейтингнинг 1781-поғонасини банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг