UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40"Кутяпмиз. Ҳозир кучли бешликдаман. Кейинги жанглар чемпионлик учун бўлиши ҳам мумкин" - Исроил Мадримов 0 18:17"Катта жанг устида ишлаяпмиз" - Иноуэ промоутери навбатдаги жангга ишора қилди 0 17:45Эрон терма жамоасига Мисрга қарши ўйиндан 2 кун олдин АҚШга киришга рухсат берилди 0 17:17Шоҳжаҳон Эргашевнинг кейинги рақиби собиқ жаҳон чемпиони бўлиши мумкин 0 16:41"Конорга қарши жанг қилишим керак эди, аммо у осон йўлни танлади" - Оливейра 0 16:07Андижонда ўтказиладиган Mangu 4 турнирининг марказий жанги расман эълон қилинди + ПОСТЕР 0 15:40Криштиану Роналду: "Кимки меҳнат қилса, Худо унга ёрдам беришига ишонаман" 0 15:07Яна икки россиялик атлет Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади 0 14:42Нурсултон Рўзибоев 2026 йилда яна нечта жанг ўтказмоқчи эканини айтди 0 14:16Ҳибсга олинган Дастин Порье ёрдам сўради 0 13:42Фабио Каннаваро: "Футболчилар эмас, мен хато қилдим" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 13:21Блахович UFC’нинг янги рейтинги ҳақида: "Икки кун олдин Гусков энг кучли рақиб билан жанг қилган эди" 0 12:58Саблячи қизларимиз Осиё чемпионатининг жамоавий дастури совриндори! 0 12:24Дзюдочиларимиз Циндао Гран-присида иштирок этишади 0 11:55Равшан Эрматов: "Биз ҳали биринчи синфмиз!" 0

18 мар 08:30
Янгиликлар

Теннис

Ига Свёнтек Индиан-Уэллс турнири чемпиони!

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказилган нуфузли теннис турнири якунига етди.

WTA 1000 тоифасига кирувчи мусобақа бош соврини дунёнинг биринчи ракеткаси Ига Свёнтекка насиб этди. Польшалик теннис маликаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 9-ўринни эгаллаб турган грециялик Мария Саккарини ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/4, 6/0.

Бу билан у теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 3:3. Олтмиш тўққиз дақиқа давом этган баҳсда Свёнтек 2, Саккари 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхато ҳамда брейклар Игада 2 га 1 ва 5 га 1 кўринишларида, Игада кўпроқ бўлди.

Финал учрашувидаги зафар польшалик теннисчининг мавсумдаги 20-ғалабаси бўлди. Бу Турдаги энг яхши натижа ҳисобланади. Свёнтек фаолиятидаги 19-совринини қўлга киритди. WTA 1000 тоифасидаги чемпионлик титуллари сони 8 тага етди. 

BNP Paribas Open турниридаги муваффақиятли иштирок Свёнтекка 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 млн 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини тақдим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг