27 июн 09:37
Янгиликлар
Икки британиялик ўзаро чемпионлик жанги олдидан илк бор юзма-юз келди
Энди ушбу эгасиз қолган чемпионлик камари учун британиялик боксчилар Энтони Жошуа (28-3, 25 KO) ва Даниэль Дюбуа (21-2, 20 KO) ўзаро жанг ўтказишади. Дюбуа ҳозирда вақтинчалик IBF чемпионлик камари соҳиби бўлиб турибди.
Боксчилар кеча илк бор бўлажак жанг олдидан face to face маросимида юзма-юз келишди. Инглиз боксчиларининг чемпионлик жанги 21 сентябрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.
34 ёшли Энтони Жошуа профессионал рингда 2013 йилда дебют қилган, 2016 йилнинг апрель ойида эса илк бор жаҳон чемпиони бўлган. 2018 йилнинг апрелида Жошуа украиналик Владимир Кличкони муддатидан аввал мағлуб этиб, иккинчи чемпионлик камарини ҳам қўлга киритди. 2018 йилнинг март ойида Жозеф Паркерни енгиб, учта камарни ўз қўлида бирлаштирди. 2019 йилнинг декабрида у америкалик Энди Руисни таслим этганди.
Унинг рақиби 26 ёшли Даниэль Дюбуа эса профессионал боксда 2017 йилда дебют қилган. 2022 йилнинг июнь ойида WBA Regular камарини қўлга киритган. Ўшанда у америкалик Тревор Брайанни нокаутга учратганди. Яқинда Дюбуа хорватиялик Филип Хрговични мағлубиятга учратиб, вақтинчалик IBF чемпионлик камарини қўлга киритганди. Шу билан бирга у Хрговичга илк мағлубиятни ҳам тақдим этган эди.
Фикрлар