UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 15:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси қайд этаётган натижалардан ОНЛАЙН 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0

23 мар 12:50
Янгиликлар

Шахмат

Икки шахматчимиз юз фоизлик натижа билан кучли учликда (барча натижалар)

Пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда 3-тур учрашувлари ортда қолди.

Бу йил ўз тарихида 18-маротаба ташкил этилаётган, мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнир швейцарча тизимда 10 турдан иборат бўлади. Иштирокчилар икки гуруҳда совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Асосий ҳисобланган А гуруҳида 1800 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар жам бўлган. В гуруҳида эса рейтинги 1999 ва ундан паст бўлган иштирокчилар дона сурмоқда. 

Кучлилар жам бўлган А гуруҳида ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Ниҳал Сарин (2687) биринчи рақам остида сараланган. У 3-турда қирғизистонлик Залкар Курбанбаевдан устун келди. Иккинчи рақамли шахматчи сифатида таснифланган ёш гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2670) ниҳоят биринчи ғалабасини қўлга киритди. Кетма-кет икки дурангдан сўнг у қора доналарда қозоғистонлик Султанбейбарис Думанулини мағлубиятга учратди. 

Учинчи турдан кейин 2 нафар шахматчимиз Абдумалик Абдусалимов ва Ҳумоюн Бегмуратов юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида боряпти. Алмас Раҳматуллаев,  Сайидакбар Сайдалиев ва Муҳаммадзоҳид Суяров бу турда илк бор очко йўқотишди. Суяров оқ доналарда венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631)га имкониятни бой бериб қўйди. Сайдалиев қора доналарда сингапурлик гроссмейстер Тин Жингяо (2597) билан дуранг қайд эта олди. 

Абдумалик Абдусалимов ўзбек дербисида Алмас Раҳматуллаевни оқ доналарда мағлуб эта олди. Ёш шахматчимиз Ҳумоюн Бегмуратов (2430) оқ доналарда FIDE байроғи остида ўйнаётган Рудик Макарянни ютди. Гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2550) ҳиндистонлик Сваминатан Сумиядан устун келди. Гроссмейстерларимиздан бири Ортиқ Ниғматов (2501) иккинчи ғалабасини қўлга киритди. У оқ доналарда ҳаракат қилиб, россиялик Грегорий Кочикяндан устун келди. 

Учинчи турдан сўнг уч шахматчи юз фоизлик натижа билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Венгриялик гроссмейстер Санан Сюгиров (2631) қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринни эгаллаб турибди. Ҳумоюн Бегмуратов ва Абдумалик Абдусалимов 3 очко билан кучли учликни якунлашган. Жами 26 нафар шахматчи ҳисобида 25, очкодан бор. Бугун 4-тур учрашувлари соат 15:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг