UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

17 фев 17:06
Янгиликлар

Тадбирлар

Икки томонлама ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди

Бугун ва эртага Туркиянинг Анталия шаҳрида Халқаро этноспорт конфедерацияси томонидан VI Халқаро этноспорт форуми ташкил этилади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов Туркия давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташрифи доирасида А. Икрамов ҳамда Туркия ёшлар ва спорт вазири Осмон Ашкин Бак ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Спорт вазири ўринбосари М.Исмоиловнинг ўтган йили Туркияга ташриф доирасида келишиб олинган Ўзбекистондаги спорт объектларига давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни олиб кириш, “Спортото” тизимини ўрганиш ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, соҳада тажриба алмашиш юзасидан икки давлат вазир ўринбосарларининг ҳамкорлигини янада кучайтириш, университетлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ва соҳада коррупцияга қарши курашиш бўйича келишиб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг