UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0 22:02Амирхон Алихўжаев "Mangu 5" турнирида ғалабага эришди 0 21:11Кураш, бокс ва бошқа спортлар. Осиё ўйинларининг саккизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Эркаклар терма жамоамиз Арманистонни, аёллар Перуни мағлуб этди 0 19:52Осиё ўйинларининг еттинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 19:30"Манчестер Сити"нинг Премьер-лига қоидаларини бузгани ҳақидаги айбловлар: Улар нимадан иборат? Қандай жазо қўлланиши мумкин? Кейин нима бўлади? 0 18:51Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:30Осиё ўйинларининг еттинчи кунини 3 та медаль билан якунладик 0 17:15Ўзбекистон делегацияси расмийлари ХОҚ Президенти билан учрашишди 0 16:16Мбаппе Платинининг рекордини такрорлади 0 15:25Тимур Турлов - FIDE президенти этиб сайланди! 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0

10 ноя 07:43
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Индонезия Олимпиада-2032 учун даъвогар

2018 йилги ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилган Индонезия 2032 йилги Олимпия ўйинларини ҳам қабул қилмоқчи.

Масала давлат даражасигача кўтарилган. Президент Жоко Видодо Вазирлар Маҳкамасига таклифларни мувофиқлаштириш қўмитасини шакллантириш ва мамлакат салоҳиятини тарғиб қилиш юзасидан батафсил режа ишлаб чиқиш тўғрисида кўрсатма берди.

ХОҚ томонидан сайловолди ташвиқоти ҳали расман эълон қилингани йўқ. Ташкилот потенциал номзодлардан ҳужжатларни фақат 2023 йилда қабул қилишни бошлайди, аммо ўйинлар мезбонлигига даъвогарлар етарли. Ёз ойида қатарликлар ўз қизиқишларини билдиришган эди. Яқин Шарқдаги ҳамкасбларининг фаол ҳаракати Индонезия Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Ражу Сапта Октохарини қатъий чоралар кўришга ундади. У ХОҚқа ёзма баёнот бериб, мамлакат расмийларидан Жакарта номзодини илгари суришда қўллаб-қувватлашини сўради.

Маълум бўлишича, ушбу мурожаат эътиборсиз қолмаган кўринади. Индонезия Президенти Жоко Видодо ҳукумат аъзоларини ХОҚга топшириладиган аризани муҳокама қилиш учун йиғди.

– Мамлакатимиз 2018 йилги Осиё ўйинларига муваффақиятли мезбонлик қилди. Бу Индонезиянинг дунё миқёсида халқаро спорт тадбирларини ўтказиш учун муносиб жой эканлигига ишончни оширади, – деди Жоко Видодо.

Jakarta Post хабарига кўра, давлат раҳбари бюджет ва концепцияни батафсил ўрганиш билан шуғулланадиган, шунингдек, барча керакли тадқиқотларни олиб борадиган ариза комиссиясини тузишга буйруқ берган. Унинг асосий вазифаси Индонезия номзодини рақибларига нисбатан ижобий устунлигини аниқлаб олишдир.

Икки йил муқаддам Осиё ўйинлари мамлакатнинг бир нечта шаҳарларида бўлиб ўтган эди, аммо пойтахт Жакарта мусобақанинг асосий масъулиятини зиммасига олгани маълум. Индонезия МОҚ президенти Ража Сапта Октохари Олимпия ўйинлари мезбонлигига фақат Жакартани киритиш кераклигини таъкидламоқда. Шу билан бирга, муқобил концепция ҳам мавжуд. У ҳам бўлса, спорт анжуманини давлатнинг амалдаги пойтахти ва Шарқий Калимантан вилоятида барпо этилаётган янги пойтахт ўртасида тақсимлаш.

Эслатиб ўтамиз, Индонезия ва Қатардан ташқари, Aвстралиянинг Квинсленд штати ҳам 2032 йилги ўйинларга даъвогарлик қилмоқда. Бироқ, пандемия боис Яшил қитъа вакиллари ариза бериш жараёнини тўхтатиб туришга қарор қилишди. Шимолий Рейн-Вестфалия минтақасининг 13 шаҳрида мусобақалар ўтказишни истаган Германия ушбу лойиҳага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу пайтгача индивидуал баёнотлар билан чекланиб келаётган Туркия ҳам пойгага қўшилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг