UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Рамазон Темиров иштирокидаги тўлиқ матбуот анжумани 0 18:13Фил Фоден "Манчестер Сити" билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди 0 17:33Стив Эрцег Рамазон Темиров ҳақида қандай фикр билдирди? 0 16:58Холдаров ва Олимов Арманистонда илк жангларини ўтказди 0 16:33Темиров ўзи жанг қилишни хоҳлайдиган спортчи номини айтди 0 16:00Гильермо Очоа профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 15:27Ўзбекистонда UFC турнири қачон ўтказилади — Рамазон Темиров ўз фикри билан бўлишди 0 14:55Рамазон Темиров Асу Алмабаев билан UFC'даги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:33Рамазон Темиров: "Бу жангда ютсам, Эрцегнинг ўрнига кўтариламан, деб ўйлайман" 0 14:12Трамп Инфантинони яна бир катта лавозимга тайинламоқчи 0 13:37Богдан Гусков: «Анкалаев ярим оғир вазн тоифасидаги энг кучли жангчи» 0 13:00FIDE Самарқанддаги Олимпиада олдидан Беларусь шахматчиларига нисбатан қўлланган барча санкцияларни бекор қилди 0 12:32Жаско коач Рамазон Темировнинг вазни қандай ҳолатда эканини айтди 0 11:59AIPS ЖЧ-2026нинг энг яхши ўн нафар футболчиси номини эълон қилди 0 11:27Магомед Анкалаев Алекс Перейрага қарши реваншга чиққанидан афсусдалигини тан олди 0

16 авг 12:26
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Индонезияда Ўзбекистон спорт делегацияси ишчи гуруҳининг илк йиғилиши ўтказилди

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари бирин-кетин Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Индонезияга етиб келишмоқда.

Ҳозирга қадар футбол, от спорти, теннис, пенчак силат, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, слаломда эшкак эшиш, бокс, қиличбозлик, енгил атлетика бўйича терма жамоаларимиз Индонезияга етиб келиб бўлишди.
 
Бугун Олимпия шаҳарчасидаги Ўзбекистон спорт делегацияси ишчи гуруҳи учун ажратилган штабда юқорида санаб ўтилган спорт федерациялари раҳбарлари, шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш ташкил қилинди. Уни МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов олиб борди. Йиғилиш давомида спортчиларимиз учун Олимпия шаҳарчасида яратилган шароитлар, уларнинг Осиё ўйинларидаги имкониятлари, ташкилий ишларни тезкор ва сифатли олиб бориш, қолаверса спортчилар кайфиятини кўтариш, уларни ғалабалар сари рухлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов ҳам Жакарта, ҳам Палембанг шаҳарларида фаолият кўрсатадиган штаб фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳга тегишли кўрсатмаларни берди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи кўтарилади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими эса 18 август куни «Gelora Bung Karno Stadium»да бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 авг 12:36:39
Bek
Умид Ахмаджоновни транслация масаласини ҳал эта олмагани спортнинг оммавийлигини ошириш билан бирга унинг нуфузига хам салбий таъсир қилади.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг