UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

02 сен 18:03
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Индонезиядаги Осиё ўйинлари қаҳрамонлари Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди + ФОТО

Теглар :  Осиё ўйинлари
Хабарингиз бор, ўзбекистонлик спортчилар Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилган XVIII Осиё ўйинларини якунлашди.

Ҳамюртларимиз ушбу ўйинларда муваффақиятли иштирок этиб, 21та олтин, 24та кумуш ва 25та бронза медалларига эга чиқишди. Мусобақа давомида 70та медаль қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобига кўра бешинчи ўринни эгаллади.

Бугун Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Жакартадан юртимизга қайтиб келишди. Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари пойтахтимизга мамлакатимиз Президенти жўнатган Боинг 787 Dream Liner'а чартер рейсда учиб келишди.

Осиё ўйинлари қаҳрамонлари пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари ва бошқа бир қатор масъул мутасаддилар, спортчилар, уларнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов очиб берди. Бош вазир сўзга чиқар экан, ушбу Осиё ўйинлари спортчиларимиз учун муваффақиятли кечганлиги, ҳамюртларимиз қитъанинг бир қатор йирик мамлакатларини ортда қолдириб кетганлигини, демак спортчи ва мураббийларимиз айни пайтда тўғри йўлдан кетаётганликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг делегациямизни табриклаш учун бир қатор таниқли шаҳслар, Осиё ўйинлари чемпионлари Светлана Радзивил, Исроил Мадримов, мусобақаларда совриндор бўлган спортчиларимизнинг яқинлари сўзга чиқишди ва ушбу муваффақият учун халқимиз, Президентимиз, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига миннатдорчилик билдиришди.

Тадбир якунида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова сўзга чиқди ва юртдошларимизни ушбу муваффақият билан табриклади. Сўнгра йиғилганлар билан жўрликда "Хеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон!" қўшиғи куйланди.

Аэропортдаги тадбир якунланганидан сўнг спортчиларимиз махсус ажратилган икки қаватли автобусларда Миллий олимпия қўмитасига йўл олишди. Спортчилар у ерда оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мулоқот қилишди, эсдалик учун суратга тушишди.

Демак, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири ҳисобланган Осиё ўйинлари ҳам ортда қолди. Индонезиядаги ўйинлар якунланиши билан, Токио 2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик расман бошланди. Умид қиламизки, икки йилдан сўнг кунчиқар юртда ўтказиладиган Олимпия ўйинларида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ушбу зафарли юришларни давом эттирадилар.




Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
02 сен 18:14:01
Sarvar_Parkentlik
Xasanboy kayfiyati juda zör ajoyib ! Oltinga örgatib qöyib endi kumuw olganini xazm qilolmadikda.
+1   
02 сен 18:20:58
ufcking5
Barbir bokchilarimizga gap yoq zor
   
02 сен 19:39:38
Dilshot Solihov
Bokischilaga gap yo'q nasib qilsa mundanam yahshi bo'ladi . Hasanboy biza sandan oltin omaganinga hafa emasmiz faqat kelib kelib Hind bokischisiga yutkazganin alam qildi endi o'zgar riyodagi Hasanboy kere bunisimas bizaga hammaga rahmat !!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг