UZ

Сўнгги янгиликлар

12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0

25 авг 17:48
Янгиликлар

Футбол

Инфантино йирик футбол мамлакатларини танқид қилди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Жаҳон чемпионатини бошқариш ҳуқуқини сотиш ғоясидан воз кечганига қарамай, бу ғоя футбол ривожига туртки беришига ишониб, уни ҳимоя қилишда давом этмоқда.

Жаҳон футболи раҳбарининг таъкидлашича, ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар эвазига йирик футбол терма жамоалари унчалик катта бўлмаган иштирокчиларга ёрдам бериши мумкин эди:

“Афсуски, айримларга бошқаларнинг ривожланиши керак эмас ва улар буни исташмайди ҳам. Аммо биз йирик, жуда йирик давлатлар ва бошқа барча мамлакатлар ўртасидаги тафовутни қисқартиришимиз керак.

Катталар ажойиб ишларни амалга оширишмоқда, биз уларни мақтаймиз ва табриклаймиз. Шубҳасиз, улар ҳам ривожланишда давом этишлари керак, лекин биз қолган барчага ҳам имконият беришимиз шарт. Биз қолган барча учун инвестициялар ва имкониятлар топишимиз керак”, – дея таъкидлади Инфантино Доминикан Республикасига ташрифи чоғида.

Эслатиб ўтамиз, Инфантинонинг Жаҳон чемпионатини бошқариш бўйича 20 фоиз ҳуқуқларни сотиш ғояси футбол оламида катта танқидларга сабаб бўлди. Айниқса, ФИФАдан алоҳида қўшма мусобақалар ўтказиш ғоясини фаол ишлаб чиқаётган ҳамда Инфантинони жаҳон футболининг бош органи раҳбарлигидан четлатиш режасини тузаётган Европа ва Шимолий Америкада бу кескин норозилик уйғотди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг