UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0 15:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси қайд этаётган натижалардан ОНЛАЙН 0 14:54Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 14:19"Топурия Гэтжи билан реваншга лойиқ эмас" - Арман Царукян 0 13:42Умар Кремлёвга Латвияга киришни тақиқлаб қўйишди 0 12:30"Челси" ўз юлдузини "Ливерпуль"га 100 миллион фунтга сотишдан бош тортди 0 11:49Дмитрий Биволнинг фаолиятидаги энг катта гонорар маълум қилинди 0 10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0

06 май 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иноуэ - Накатани жанги Японияда чипталар ва пуллик трансляциялардан тушган даромад бўйича барча рекордларни янгилади

Ўтган дам олиш кунлари Токиода Наоя Иноуэ ва Дзюнто Накатани ўртасида биринчи ярим енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлик камари учун ўтказилган тўқнашув япон яккакурашлари тарихидаги энг муваффақиятли тижорат жанги бўлди.

Yahoo Japan ҳисоб-китобларига кўра, ушбу жанг 2022 йилда кикбоксчилар Теншин Насукава ва Такеру Сегова томонидан ўрнатилган 32 миллион долларлик чипталар даромади бўйича рекордни янгилади. Жами 55 мингта чипта (Tokyo Dome мажмуасининг максимал сиғими) 70 доллардан 2100 долларгача бўлган нархларда сотилган.

Шунингдек, Иноуэ ва Накатани Японияда пуллик трансляцияларни сотиш бўйича янги рекорд ўрнатдилар. Якуний натижалар ҳали расман маълум эмас, аммо гап тахминан 800 минг пуллик трансляция (PPV) ҳақида кетмоқда. 

Бундан ташқари, жанг бутун Япония бўйлаб 116 та кинотеатрда жонли эфирда намойиш этилди. Ички бозорда пуллик трансляцияларнинг умумий даромади 64-65 миллион долларга баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Наоя Иноуэ ҳакамларнинг якдил қарори билан Дзюнто Накатанини мағлуб этиб, тўртта асосий йўналиш бўйича чемпионлик камарларини сақлаб қолган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг