UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

01 сен 02:12
Янгиликлар

Футбол

"Inside": ПФЛнинг бўлажак бош директори сайлов орқали аниқланади - номзодлар маълум

Теглар :  InsideПФЛ
"Olamsport" сайти "Inside" маълумотларига кўра, айни пайтда ПФЛ бош директорлигидан кетгани айтилаётган Диёр Имомхўжаев ўрнига келадиган ташкилот раҳбари Суперлига клублари томонидан аниқланади.

Бу ҳақда сайтимиз манбалари хабар қилишмоқда. Маълумотларга кўра, тез орада Диёр Имомхўжаев ўрнига ташкилот янги раҳбарни сайлайди. Аввал ЎФА томонидан ПФЛ бош директори лавозимига номзод тайинланиб келинарди. "Championat.asia" сайтининг 22 майдаги "Тезкор студия" дастурида айнан шу мавзу кўтарилганди: "ПФЛ раҳбари тайинланиши керакли ёки сайлаш зарурми?". https://youtu.be/tbEhITgvTyE

Орадан деярли 3 ой ўтгач ПФЛга вақтинча бош директор этиб тайинланган Диёр Имомхўжаев истеъфо остонасида турибди. Расман тасдиқланмаган, лекин сайтимизга маълум бўлаётган инсайд хабарга кўра, ЎФА раҳбарияти эса эндиликда ПФЛнинг бўлажак раҳбарини Суперлига клублари сайлашини маъқулламоқда. Тез кунда мазкур жараён бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Тасдиқланмаган норасмий маълумотларга кўра, ПФЛ бош директори номзодига таниқли футбол мутахассислари - Мурод Алиев ҳамда Улуғбек Мирзаев номлари келтирилмоқда. Шунингдек, мазкур рўйхат яна бошқа номзодлар билан тўлиши мумкин.

Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, ПФЛ расмий сайтида 26 май куни эълон қилинган ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб Диёр Имомхўжаев тайинланганлиги ҳақидаги хабар ўчириб юборилган. 

Ҳозирча ПФЛ вақтинча бош директор этиб тайинланган Диёр Имомхўжаевнинг истеъфоси борасидаги хабарларга расман муносабат билдиргани йўқ.

Маълумот учун, таниқли футбол мутахассис Алишер Никимбаев ҳам бир неча бор чиқишларида ПФЛ раҳбарини футбол клублари овоз бериш орқали аниқлашлари кераклиги ва бутун жаҳон амалиётида ушбу тажрибадан фойдаланишларини таъкидлаб келган. Хусусан, Россия Премьер лигасида ҳам айнан футбол клублари лига раҳбарини овоз бериш орқали аниқлашади.

ЎФА ҳам мазкур йўлдан юраётгани ва ПФЛ раҳбарини клубларимиз овоз бериш орқали аниқлашлари энг маъқул ва тўғри ечим бўлишини таъкидлаш мумкин. Зеро, ПФЛ биринчи навбатда клублар билан ишлайдиган ва уларни қизиқишларини ҳимоя қиладиган ташкилот.

Воқеалар ривожини кузатамиз...

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг