UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0

26 окт 23:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Интервью. Баҳодир Жалоловнинг Ўзбекистон чемпионати финалига чиққан укаси чемпионликни мақсад қилган

-75 кг вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритган РОЗК тарбияланувчиси Самандар Жалолов ярим финалдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Гувоҳи бўлганингиздек, жанг жуда қийин ўтди. Рақибим анча кучли эди. Акам ҳам шу ерда жангимни кузатиб ўтиргани учун бироз ҳаяжонландим. Аллоҳга шукур юзим ёруғ бўлиб, финалга йўл олдим. Худо хоҳласа финалда ҳам мураббийларим, мени қўллаб-қувватлаган инсонларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Шу даражага етиб келишимда мураббийларим Акмал Ҳасанов, Руслан Телимбаевнинг хизматлари катта. Уларга миннатдорчилик билдираман. Акам билан ҳам тез-тез машғулотлар ўтказиб турамиз. Келажакда Баҳодир акамга ўхшаб Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпиони бўлишни мақсад қилганман. 

Хуршида Абдикулова, Сарвиноз Рахмонқулова

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати



Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг