UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Пара Осиё ўйинларида тарих яратган паралимпиячиларни кутиб олиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:46Рамазон Темировнинг Каванага қарши жангидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:15Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилди! UFC 333 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 00:29UFC 333: Рамазон Темиров иштирокидаги жанг биринчи раундда якунланди 0 17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0

12 июл 16:02
Янгиликлар

Бокс/ММА, Осиё ўйинлари

Интервью. Исроил Мадримов Осиё ўйинлари, кумирлари ва бошқалар ҳақида

Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти Осиё ўйинлари олдидан "Шоҳсупа сари йўл" лойиҳасини ишга туширди.

Унда қитъанинг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган спортчиларимиз билан суҳбат уюштирилади. Лойиҳанинг дастлабки сонида енгил атлетикачимиз, Халқаро тоифадаги спорт устаси Надия Дусанова лойиҳа меҳмони бўлганди. Бугун эса биз истеъдодли боксчи, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори Исроил Мадримов билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга тақдим этамиз.

Нима учун айнан бокс?

Шуни алоҳида қайд этиб ўтишни истардимки, оиламизда спортга алоҳида эътибор билан қарашади. Ўзим ҳам болалигимдан спорт билан шуғулланаман. Онам етти ёшимда мени гимнастика ва акробатига тўгарагига олиб борганлар. Бокс билан эса бешинчи синфдан бошлаб жиддий равишда шуғуллана бошлаганман. Боксни ҳақиқий эркаклар спорти деб ҳисоблайман. Эркаклар ўз оиласи, ватанини ҳимоя қилиши лозим. Бизни шундай тарбиялашган. Ундан ташқари, ушбу спорт турида биринчи навбатда ақлни ишлатиш лозим. Шу сабабли ҳам айнан боксни танлаганман.


Вазнни доимо назоратда ушлаб туриш лозим

Тартиб бўйича биз кунига уч маҳал овқатланамиз. Табиийки, боксда вазнни назорат қилиш жуда муҳим ҳисобланади.

Маълумот учун, Исроил Мадримов -75кг вазн тоифасидаги жангларда иштирок этади. У ўз интервьюларидан бирида "-75кг вазн тоифаси ўзбекларга тегишли" деб ҳазил қилганди. Ҳақиқатдан ҳам ушбу вазнда кўплаб ўзбекистонлик чемпионлар бор.


Кумирлари

Чемпионларга жудаям ҳавас қиламан. Уларнинг ҳар биридан нимадир ўрганса бўлади. Жаҳон боксида Оскар де ла Хойя, Василий Ломаченко ва Геннадий Головкиннинг мухлисман. Уларнинг ҳаракатлари, жанглари менга жуда ёқади.

Чемпионлик сири

Чемпион бўлиш жуда ёқимли. Аммо, бунинг тагида машаққатли меҳнат ётади. Энг кучли бўлиш учун тинмай меҳнат қилиш, мақсад сари доимо интилиш керак бўлади.



Осиё ўйинлари ҳақида

Тўрт йил олдин мен Осиё ўйинларида кумуш медали соҳиби бўлганман. Инчеондаги мусобақа финалида Олимпия ўйинлари чемпиони Данияр Елеусиновга мағлуб бўлгандим. Энди Данияр йўқ, лекин унинг ўрнига бошқа бир қозоғистонлик боксчи бор, шунингдек, вазнимда филиппинлик рақибим ҳам кучли ҳисобланади. Ўшанда мен энди-энди катта боксга қадам қўяётгандим. Ҳозиргидек тажриба ўшанда бўлмаган. Жакартадаги Осиё ўйинларида сиз умуман бошқа Мадримовни кўрасиз. У ўзига, ўз кучига ишонади. Умид қиламанки, Осиё ўйинларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин олиб, юртдошларимизни хурсанд қиламан.


Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
12 июл 17:05:08
Мистер Джокер
Man iwonaman sanga ten keledigon bokschi yuq kere bulsa usha lomachenkolaram sanga xavas qilishadi vaqti kelib
   
12 июл 17:16:04
Dilshot Solihov
100 foyiz ishonamiz chimpiyon gap yo' bo'larkanu admila esiz Bektemirsiz o'tarkande Osiyo o'yinlari
   
12 июл 16:31:06
Bek
Яша ўғил бола.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг