UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

03 апр 15:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Интервью. Исроил Мадримов Токио Олимпиадаси, Риога нима учун бормагани ва проф боксдаги режалари ҳақида

Бундан бир неча кун олдин Исроил Мадримов www.olamsport.com сайти офисига ташриф буюргани ва интервью ташкил этилгани ҳақида хабар қилгандик.

Ушбу интервьюнинг видеоси эътиборингизга ҳавола қилинганди. 

Эндиликда ушбу интервьюни матнли вариантда ҳам ўқишингиз мумкин. 

-Ҳаваскор боксда анчагина тажрибангиз бор ва бу албатта профессионал боксда ҳам қўл келмоқда. 5 та жанг билан мажбурий даъвогарга айланиш камдан-кам ҳолатда бўлади. Балки чемпионлик жанги учун ҳали шошмасдан, бирор-бир кучли боксчи билан жанг ўтказиб, имкониятингизни чамалаб олганингиз маъқулдир? Бу борадаги режалар қандай? (Жалол Аҳмедов саволи)

-Ҳавскор боксдаги тажриба проф боксда жуда асқотади. Бунга мисол, Олимпиада чемпионлари, жаҳон чемпионати совриндорлари проф боксда катта натижага эришишмоқда. Мен ҳам 5 та жанг билан чемпионлик камари учун даъвогарлик қиляпман. Ҳар битта жанг катта тажриба. Жангдан-жангга катта тажриба тўплаяпман. Чемпионларга ҳам жанг бўйича "вызов" ташлаганмиз. Уларнинг ҳам таваккал қилгиси йўқ. Лекин, секин-аста чемпионлик сари яқинлашяпмиз. 


-Келаси жанг қайси рақибга қарши ўтказилиши эҳтимоли бор?

-АҚШда ҳам ОАВ билан гаплашганимда кўпинча шу саволни беришмоқда. Кубалик Эрисланди Лара исмли рақибим бор. Шунингдек, Майкл Сорро ҳам бор. Навбатдаги жангим Худо хоҳласа шу икки рақибдан бирига қарши ўтказилади. 


-Кунлик режимингиз ва овқатланиш тартиби ҳақида гапириб берсангиз. (Reggaeton)

-АҚШ ва Ўзбекистон ҳақида гапирсам. Америкада асосан парҳез овқатлар бўлади. Кунига 4 литр сув ичамиз. Қовурилган овқатлар, ширинликлар мумкин эмас. Ўзбекистонда эса ўзимизнинг ширин овқатларимиздан тийилиш қийин. Ҳозирча қўшимча 10 кг вазн тўпладим. АҚШда диета овқатлар истеъмол қилиш вазнни қийналмай туширишга ёрдам беради. Масалан, ичаётган сувимиз ва еяётган овқатимизнинг калорияси камроқ бўлади ва машғулот жараёнида организмга кираётган калориядан кўпроқ калория йўқотамиз. Ушбу жараён вазн ташлашга сабаб бўлади. 


-Флойд Мэйвезер ёки Мэнни Пакьяога қарши жангингизни ташкил этиш таклифи бўлса, бунга муносабатингиз қандай бўларди? (Азиз Қодиров)

-Ушбу боксчиларга қарши жанг қилишни таклиф қилишсами? Менимча бундай таклифга хеч қайси боксчи рад жавобини бермайди. Ушбу боксчиларга қарши битта рингда тўқнаш келиш ҳар бир боксчининг орзуси. Улар бокс афсоналари. Уларни бутун дунё тан олган. Мэйвезер ва Пакьяога мухлислик қиламан. Улар ҳар бир жангида мухлислар ишончини оқлашган. Уларнинг ҳар иккисига ҳам тан бермай иложи йўқ. 


-Биз танийдиган спортчилар ичидан ўзингизга яқин уч кишини айтинг (Nuriddin 77)

-Ёшликдан бирга ўсган дўстларим - Баҳодир Жалолов, Муродон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов. Улар билан бир уйда катта бўлганмиз. Кези келганида бирга оч қолганмиз. Чирчиқда доим бирга бўлганмиз. Айнан юқорида санаб ўтган боксчилар оч ва тўқ вақтимизда бирга бўлган дўстлармиз.


-63 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов ёки Иқболжон Холдоров? (Nuriddin 77)

-Элнур Абдураимов. У ўзига билдирилган ишончни оқлади ва Амманда ўтказилган лицензион турнирда чемпион бўлди. Унинг жанги муросасиз кечди. Элнурдан кўпчилик кутмаганди, мен ўзим ҳам кутмагандим. Аммо, унга ишончим бор эди. У ишончни оқлади ва мусобақа чемпиони бўлди. 


-69 кг вазндачи? Шаҳрам ёки Бобоусмон?

-Ҳозир Шаҳрам ака профессионал боксда фаолиятини олиб бормоқда. Проф боксга ўтгани спортчига таъсир қилади. Чунки, Шаҳрам аканинг техникаси жуда кучли. Ҳаваскор боксда жуда кучли формада эди, ўз вақтида Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ғолибларини мусобақадан чиқариб юборди. Лекин, проф бокснинг қоидалари бошқача. Бобоусмон эса Осиё ўйинларида, Осиё чемпионатида олтин медаль қўлга киритди. Жаҳонда учинчи рақамли боксчи бўлди. Бу борада Бобоусмоннинг эришган ютуқлари қаноатли деб биламан. 


-91 кг вазнда Мадияр Саидраҳимов ёки Санжар Турсунов?

-Уларнинг ҳар иккиси ҳам тўғрисини айтсам яқин укам бўлади. Ҳар иккиси ҳам яхши спортчи. Масалан Санжар Турсунов истеъдодли спортчи. Лекин, шу билан бирга бироз меҳнатдан қочади. Агар у меҳнат қилишдан тўхтамаса унга етадиган боксчи бўлмайди. Мадияр эса меҳнат эвазига кўтарилган спортчи ҳисобланади. Ҳар иккисини ҳам тенг савиядаги боксчи десам бўлади. Чунки бири жуда кўп меҳнат қилади, иккинчиси эса жуда истеъдодли. Уларнинг ҳар иккиси ҳам халқаро мусобақада ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Униси ҳам, буниси ҳам натижа кўрсата олади. Уларнинг ҳар иккисини ҳам яхши деб ҳисоблайман. 


-Сиз айни пайтда BoxRec талқинига кўра жаҳон миқёсида 25-ўринда бормоқдасиз. Келаси жангигиз камар учун бўладими ёки рейтинг жанги сифатида ташкил этиладими? (Назарбек Отабоев)

-Айни пайтда менежерлар бу борада иш олиб боришмоқда. Ҳозирда вирус сабаб ушбу жараён бироз тўхтаб турибди. Агар ўхшаб қолса, чемпионлик жанги ҳам амалга ошиши мумкин. Аммо, биз ҳаракатдан тўхтамаймиз. Ким рози бўлса ўша билан жанг қиламан.


-Осиё чемпионатидаги ноҳақликдан сўнг сиз ҳаваскор боксдаги фаолиятни тўхтатишингизни, асосий эътиборни проф боксга қаратишингизни айтгандингиз. Аммо, яқинда Иорданиядаги лицензион мусобақада -75 кг вазн тоифасида муваффақиятсизликка учрадик. Айтингчи, агар Ўзбекистон бокс федерацияси сизга Франциядаги лицензион мусобақада иштирок этиш таклифи билан чиқса, бунга рози бўлармидингиз? (Kolya)

-Албатта. Чунки, бу биринчи навбатда бурчимиз. Бундан ташқари орзуим ҳам бор. Шунингдек, халқимиз ҳам буни кутмоқда. -75 кг вазн тоифасида кўплаб мусобақаларда қатнашдим. Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимга ҳам бу бўйича ёзишмоқда. Худо хоҳласа лицензион мусобақага тайёрланиб, лицензия олиб, Токиода ҳам байроғимизни юқори кўтариш истагим бор. 

-Проф боксга оид савол. -69 кг вазн тоифасида жанг қилиш сизни қийнамаяптими? Келажакда вазн ўзгартириш режада борми? (Қодирали Умаров)

-Проф боксда вазн туширишнинг ўз йўллари бор. Унда сиз қийналмайсиз. Шунинг учун ҳам ушбу вазнда чемпион бўлиб, кейин бошқа вазнга ўтсам бўлади. Албатта ўзгартириш ниятим бор, аммо бу чемпионлик камарини қўлга киритганимдан сўнг бўлади. 


-Кейинги жангингиз қачон бўлади? Муроджон Аҳмадалиевнинг рекордини янгилаш учун ажойиб имкониятингиз бор. Бу имкониятдан фойдаланиш учун кимлар билан музокара олиб бориш лозим. Бу сизнинг қўлингиздами? (Назарбек Отабоев саволи)

-Бу чемпионлик камари учун музокараларни ассоциация раҳбарияти ҳал қилади. Биз фақат таклиф билдиришимиз мумкин. Буни вазн чемпионлари ҳал қилади. Бу албатта мен учун яхши. Чунки, ҳар бир спортчи рекорд ўрнатишни истайди. Мен проф боксдаги дебютимдаёқ 10 раундлик жанг ўтказгандим. Бу борада чемпионлик камарини қўлга киритсам, ўзбек бокси учун ёрқин қадам бўлади деб ўйлайман. 


-Гамбургдаги ЖЧда фақатгина Шаҳрам Ғиёсов жаҳон чемпиони бўлганди. Қолган боксчиларимиз, шу жумладан сизга ўшанда нима етишмаганди? (Monster Proud Wolf)

-Ўша ҳолатни кўрганлар, буни жавобини жуда яхши билади. Кўрмаганлар, уни бошқаттан кўриб чиқишларини тавсия қиламан. Ҳакамликми ёки омадми, нима бўлганда ҳам барчаси яхшиликка бўлди. Ўшандан сўнг мен Осиё ўйинлари чемпиони бўлдим, Осиё чемпиони бўлдим. Осиё ўйинларининг энг яхши боксчиси бўлдим. Бу билан тўхтаб қолмаслигим керак. 


-75 кг вазн тоифасида жаҳон миқёсида қайси боксчи сизга асосий рақобатни кўрсатиши мумкин?

-Ушбу вазнда рақобат жуда катта. Санаб ўтадиган бўлсам, украиналик Хижняк, шунингдек филиппинлик Марсияль, қозоғистонлик Аманкул. Шунингдек, россиялик Глеб Бахши ҳам жаҳон чемпиони ҳисобланади. У ҳам хавфли боксчи. Лекин, улардан бошқа боксчилар ҳам бор. Рингга ҳар ким ғалаба қозониш учун чиқади. 


-Рио Олимпиадасида сизни кўрмаганмиз. У вақтдаги натижангиз қандай бўлган? Боксга қачон кириб келгансиз? (Аббос)

-Боксга 11-12 ёшимда кириб келганман. 2016 йилда ўз хатоим сабаб мусобақадан қолиб кетганман. Ўшанда вазним ошиб кетганди. Чунки, 2014 йили энг ёш спортчи сифатида Осиё ўйинларида кумуш медаль олганман. 2015 йили медалга даъвогар боксчи сифатида эътироф этишганди. Лекин, вазнимнинг кўтарилиб кетиши мағлуиятга олиб келди. Шу тариқа мен жаҳон чемпионатидан ҳам, лицензион мусобақадан ҳам қолиб кетдим. Кейин эса вазнимни ўзгартирдим. Ўша вақтда -69 кг вазн тоифасида эдим ва кўп ҳолатда вазнимни туширишга тўғри келарди. Бу орқали ўзимни яхши ҳис қила олмасдим. -75 кг да эса ўзимни яҳши сезаман ва чиройли бокс кўрсата оламан. 


-"Matchroom Boxing" промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн билан муносабатларингиз ҳақида гапириб беринг. 

-Эдди Хирн жаҳон миқёсида энг тажрибали промоутер десам адашмайман. У менга катта ишонч билдирмоқда. Ҳар бир жангим олдидан ва жангдан кейин келиб қўллаб-қувватлайди. Унинг "келажакдаги ёрқин чемпионлардан бирисан" деган мазмундаги гаплари менга янада куч бағишлайди. Худо хоҳласа мақсад сари интилишда ҳаракат қиламиз. 


-Вақтингизни аямай, сайтимиз офисига ташриф буюрганингиз учун ташаккур. Сизга ғалабали жанглар ва албатта чиройли сальтоларни тилаб қоламиз. Интервью сўнгида olamsport.com сайти мухлисларига тилакларингиз. 

-Olamsport.com сайти ҳурмат қилиб чақирганига, мухлисларимиз ҳам қизиқиб савол йўллашгани учун раҳмат айтмоқчиман. Дуо қилинг ва биз Худо хоҳласа ишончингизни оқлаб, чиройли ғалабаларни қўлга киритамиз. 

Яна бир долзарб мавзу - коронавирус. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни озодаликка, гигиена қоидаларига риоя қилишга чақирамиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, барчага раҳмат!

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 апр 14:35:35
Judo 1
Tokio olimpiyadasida qatnashadigan bo'lsa ushbu 75 kg vaznda ham bemalol medal olish imkoniyatimiz bo'ladi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг