UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

03 янв 20:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

ИНТЕРВЬЮ: Маҳмуд Мурадов Польшадаги машғулотлар, Нурсултон билан режа, UFC каби бонус

Olamsport.com ижодий жамоаси UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов билан интервью ташкил этди.

Бир неча кун олдин сайтимизда интервьюни видео кўринишда тақдим этгандик. Эндиликда суҳбатнинг матнли вариантини ўқиб чиқишингиз мумкин. 

Интервьюда Маҳмуд Мурадов жангга тайёргарлик, Muradov Professional League'нинг келгуси режалари ва кўплаб мавзулар ҳақида фикр билдирди. 


"Жангимга 2 ой қолди. 2 январь куни Чехияга учиб кетаман. 10 январда эса Польшага бораман ва машғулотларни давом эттираман. 

- Машғулотларингизининг асосий қисмини Польшада ўтказишингизнинг сабаби нимада? У ернинг қандай афзалликлари бор? 

- Машғулотларимнинг асосий қисмини Польшада ўтказишимнинг сабаби, у ерда менга спаринг-шерик бор, жамоам ўша ерда ва улар менга жуда катта ёрдам беришади. Масалан, Ўзбекистонда ҳам барча шароит бор, лекин бу ерда кўп вақтимни ота-онам,  ака-укаларим билан ўтказаман. Польшада эса дўстларим, яқинларим йўқ. Шунинг учун, мақсадим сари чалғимай олға бораман. Эрталаб машғулот, тушлик вақти уйқу, овқатланиш, машғулот ва яна уйқу. 40 кун мана шундай тайёрланаман. 

- Оилангизнинг ярми бу ерда бўлса, ярми Чехияда...

- Оилам ҳақида гапиришни хоҳламайман. Мендан спортчи сифатида нима маслаҳат керак бўлса, қандай савол бўлса барчасига жавоб бераман. 


- Рақибингизни қанчалик ўргандингиз? 

- Рақибимни ўргандим, уни яхши биламан. Яхши жангчи эканлигини айта оламан. 


- Мурадов проффесионал лигасининг режалари қандай? 

- МPL'да камида 5 ёки 6 та турнир ўтказишни режа қиляпмиз. Бу энг камида. Аслида эса 8 ёки 9 та турнир ўтказмоқчимиз. Бу турнирлар Тошкентдан ташқарида, яъни вилоятларда бўлиб ўтади. Андижондаги турнирни кўрдингиз, 7-8 минг мухлис ташриф буюрди. Энди Сирдарёда қилмоқчимиз - Гулистон шаҳрида. Шундан сўнг, Навоий, Самарқанд, Бухорода ўтказамиз. Бизга пойтахтда қилиш ҳар тарафлама яхши ва қулай. Афсуски, вилоятларда Тошкентдагидек шароитлар йўқ, лекин биз албатта вилоятда ўтказамиз. Ўзбекистондаги барча  вилоятларда турнир ўтказишни режалаштираяпмиз.

- Ўзбекистондаги машҳур ММАчилар билан шартнома имзолагансиз. MPL яна қайси  жангчилар билан шартнома имзолаши мумкин?

- Кучлидан кучли чиқади. Кимлигини айтмайман, лекин Ўзбекистондаги кучли ММАчилар билан шартнома имзоладик. Биз уларга ёрдам беряпмиз, улар эса бизга. Биз бирор натижага эришмоқчимизми демак, аввало ўзимиз бир жамоа бўлишимиз керак. Бизнинг жамоада кучли, кучсиз деган нарса йўқ. Биз бир жамаомиз. Ва биз жамоадаги йигитларнинг барчасига бирдек ёрдам беришни хоҳлаймиз. У билан ёки бу билан ишлаймиз деган нарса йўқ. ММА Ўзбекистонда ёш спорт тури. Юртимизга кириб келганига 3 ёки 4 йил бўлди, Худо хоҳласа, 3-4 йилдан кейин ортга қараб, ўша вақтда қандай эди ҳозир қандай деб айтамиз. Бу менинг фикрим. Мана шундай ишлашда давом этаман. Одамлар Россиядан, Европадан кўп ёзишяпти: "Ака турнирингизда уришайлик, ўзим барча ҳаражатларни кўтараман" деб. Улар ҳам ўзбек йигитлари. Мен 10 йил аввал нима учун Чехияга учиб кеттим? Чунки, Ўзбекистонда ҳеч қандай ташкилот йўқ эди. Ҳозир эса, мана шундай шароитлар, 2-3 та ташкилот бор. Бизни қўллаб-қувватлаб келаётган Ўзбекистон ММА ассоциацияси бор. Уларга жавобан биз ҳам қўлимиздан келганча ёрдам қилишимиз керак.

«Ҳумо Арена»да турнир ўтказиш орзиум бор. Ота-онам келишини хоҳлайман. Мана шундай режаларимиз бор. Худо хоҳласа, Мурадов проффесионал лигасида ўзим ҳам жанг қиламан.

- Яқинда қирғизистонлик ММА жангчиси Шохасан Мирзаматовга "вызов" ташлади...

- Биз уддаладик. Авваллари биз уёққа бориб жанг қилардик. Энди улар бизда жанг ўтказишни хоҳлаяпти. Нима учун? Сабаби, бизга нисбатан ишонч кучли бўляпти. Лекин бизга улар керак эмас. У айтяптики, "20 минг берсанг урушаман" деб. 20 мингга турнир ўтказаман-ку. Майли рози бўламан, аммо Шохасанни тезда жангга чиқармайман. Чунки, биз ҳам ишлаяпмиз. У ҳам яхши жангчи, жангларда ғалаба қозоняпти, рейтинги ҳам яхши. Кўрамиз, балки февраль, март ёки апрелда мана шу жанг бўлар. 

Улар бутун жамоасини олиб келишни айтяпти. Лекин бизга улар керак эмас. Ўзимизнинг шунча жангчиларимиз бор. Турнирда ўзимизни йигитлар иштирок этади. Турнир балки бўлиши мумкиндир, лекин уларнинг 5 та жангчиси билан эмас.

Бизга Европадан таклиф бўлди. "Brave CF" бирга турнир ўтказиш таклифи билан чиқди. У яхши ва катта ташкилот, лекин биз энди жанг беришни сўраб бормаймиз. Қайтанга, энди улар жанг қилишни хоҳлаб бизга мурожаат қилишяпти. Демак, биз ишни тўғри олиб боряпмиз. Рейтингимиз ҳам юқорилаяпти. Биз ўтказаётган турнирларнинг яна бир устунлиги - бу, ҳакамларнинг Европадан эканлиги.


- Сизнинг лигангиз UFC каби бонуслар ҳам беряпти...

- Мен ўзим жангчи бўлганим учун ҳам уларни биламан ва тушунаман. Биз гонарар ҳам берамиз, бонус ҳам. Чунки жангчиларга қанчалик қийинлигини биламан. Уларга қўлимдан келганича ёрдам беряпман. 


- Сиз жангчи ва бир вақтнинг ўзида ташкилотчи ҳамсиз. Бу сизни чалғитиб қўймаяптими? 

- Бизда мақсад бор, бизда ажойиб жамоа бор. Кўпчилик менга "у сизнинг лигангиз" деб айтишади. MPL бу менинг лигам эмас, у бизники. Лига менинг жамоамники. Чунки баъзида охирги қарорни Жасур ака, Рустам акалар айтишади. Биз мана шундай ака-укадек бўлиб кетган бир жамоамиз.

- Нурсултон Рўзибоев билан шартнома имзолаш учун ҳаракатлар бўляптими?

- Нафақат Нурсултон билан шартнома имзолаш, балки бошқа катта режаларимиз ҳам бор. Агар у хоҳласа, биз бундан фақат хурсанд бўламиз. 


- Маҳмуд Мурадовга ҳаётнинг берган энг катта туҳфаси...

Ота-онам, қизалоғим... Ҳаётимдаги энг қимматли туҳфа бу.


- Келгусида фарзандларингиз спорт соҳасида, айнан ММА да кетмоқчи бўлса қаршилик қилмайсизми? 

- Йўқ, фарзандларимни бу соҳада кетишини хоҳламайман. Шуғулланиши мумкин, аммо проффесионал тарзда шуғулланишига руҳсат бермайман.


Шунингдек, Маҳмуд Мурадов суҳбатимиз якунида 2021 йил қандай ўтгани ва 2022 йилдаги режалари билан ўртоқлашди:

Энг муҳими ота-онам соғ-саломат, спортда эса битта жангда ғалаба қозонган бўлсам, биттасида мағлуб бўлдим. Ўз устимда ишлашда давом этаман. 26 февралда навбатдаги жангим бўлиб ўтади. Худо хоҳласа, янги йилни ғалаба билан бошлайман. 2021 йилда мағлубиятга учраган бўлсам ҳам яхши йил бўлди. Кўп нарсаларни ўргандим. Энг асосийси эса яқиларим соғ-саломат".


Сарвиноз Рахмонқулова ва Хуршида Абдикулова суҳбатлашди


Интервьюни томоша қилиш:



Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг