UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0

12 апр 10:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иржи Прохазка кутилмаган мағлубиятига изоҳ берди

Бироз аввал АҚШнинг Майами шаҳридаги "Kaseya Center" аренасида UFC 327 турнири якунига етди.

Оқшомнинг асосий жанги ташкилотнинг собиқ чемпиони Иржи Прохазка ҳамда Янги Зеландия вакили Карлос Улберг ўртасда ярим оғир вазн тоифасида вакант бўлиб турган чемпионлик камари учун кечди. Жанг бироз кутилмаганда Карлос Улбергнинг биринчи раунддаёқ техник нокаутли ғалабаси билан якунланди. Оёғидан жароҳат олган Карлос камбэк эвазига муқаррар мағлубиятни ғалабага айлантирди.  

Чехиялик собиқ чемпион жангдан кейин ўзининг муваффақиятсизлигига изоҳ берди.

"Ёмон нарсалар бўлиб туради. Унга бироз раҳмим келганини сездим. Бу ҳаётимдаги энг катта сабоқлардан бири. Мен ҳали ҳам ғалаба қозона олардим деб ўйлайман. Мен аллақачон бу жангда ғалаба қозондим деб ўйладим. Мен унинг жароҳатини кўрдим, жин урсин, айтадиган гапим йўқ. Мен қайтиб келаман, ҳаммангизга раҳмат. Ҳаёт айнан шу ҳақда: ўрганиш ва яхшироқ бўлиш. Бугунги иштироким учун узр сўрайман", - деди Прохазка.

Эслатиб ўтамиз, Улберг жанг бошида жароҳат олган, Иржи уни мағлуб этишга интилмаган, бироқ тез орада бунинг учун жавоб олди. Карлос уни ҳужумлардан бирида зарба эвазига ушлаб олди ва техник нокаутга учратди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг