UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

16 окт 09:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев айтган ибора UFC тарихига кирди

Икки вазн чемпионлари - Ислам Махачев ва Александр Волкановски ўртасидаги жанг қандай натижа билан якунланишидан қатъий назар, россиялик айтган сўзлар UFC тарихига муҳрланади.

Бу ҳақида ташкилотнинг Лас-Вегасдаги штаб-квартираси ёнида журналистлар билан бўлган суҳбатда UFC президенти Дана Уайт хабар берган.

"Мен имконият туғилиши билан Ислам Махачев ҳақида гапиряпман. У ҳақиқий чемпион, қандай жанг қилишингдан қатъий назар, уни бажонидил қабул қилади. Унинг шу жиҳатига қойил қоламан. Қасам ичаманки, ҳали ўзим буни текшириб кўрганим йўқ, лекин жамоамдаги йигитларга Ислам айтган иборани UFC Apex арена ҳамда UFC Институти, бир сўз билан айтганда UFC тарихига киритиш топшириғини бердим", - деди Уайт. 

Бир неча кун аввал Дана Уайт қисқа муддат бўлиши ва машғулот лагерида Чарльз Оливейра билан чемпионлик тўқнашувига тайёргарлик кўрганига қарамай, охир оқибат Волкановскига қарши жангни қабул қилгани учун Ислам билан фахрланишини айтган эди.  

UFC журналистлар билан учрашувда Махачевнинг ўша сўзларини ўқиб эшиттирди: 

"Мен гап нима ҳақида кетаётганини билишларинг учун Ислам айтган иборани ўқиб бераман. Унга қисқа муддатда Волк билан жанг таклиф қилиняпти ва у шундай жавоб беряпти: "Мендаги чемпионлик камарини нимани англатади? Бу сиз дунёнинг энг кучли жангчиси эканлигингизни билдиради. Агар чиндан ҳам зўр бўлсангиз, уларнинг сизга кимни қўйишларининг аҳамияти йўқ ва муҳим ҳам эмас. Нима дейишим мумкин? Йўқми? Ҳеч қачон! Мен исталган чорловга тайёрман!". 

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида UFC 294 турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жангида Ислам Махачев ўз камарини айнан Александр Волкановскидан ҳимоя қилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг