03 авг 19:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ислам Махачев фаолиятини давом эттиришга нима туртки бераётганини айтди
Ислам Махачев ММАда фаолиятини якунламасликка нима сабаб бўлаётганини тушунтирди.
"Аввалига орзум UFC чемпиони бўлиш эди. Кейин енгил вазнда имкони борича кўпроқ чемпионлик ҳимояларини ўтказишни истадим. Шундан сўнг UFC’нинг икки вазн тоифасидаги чемпиони бўлишни мақсад қилдим. Ҳозир бу мақсадга эришдим ва 16 та кетма-кет ғалаба билан Андерсон Силванинг натижасига тенглашдим.
Балким, айнан шу рекордни янгилаш истаги менга ҳозир мотивация бераётгандир. Аммо аслида мени энг кўп рағбатлантирадиган нарса шуки, агар қафасга тайёргарликсиз чиқсам, кимдир юзимни бежаб ташлайди. Шунинг учун диққатимни йўқотмаслигим ва қаттиқ меҳнат қилишда давом этишим керак", — деди Махачев.
Ҳавола :
Манба : Full Mount
Фикрлар