06 май 13:39
Янгиликлар
Спорт курашлари, Бокс/ММА
Ислам Махачев навбатдаги жангига Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси билан бирга тайёрланмоқда
UFC чемпиони Ислам Махачев навбатдаги жангига тайёргарликни бошлади.
Бу ҳақида унинг жамоадошларидан бири ТАСС нашри билан суҳбатда айтиб ўтди.
"Бу илк йиғин. Катта жамоа йиғилган. Кураш бўйича Олимпиада чемпионлари Тажудинов ва Жамалов ҳам шу ерда", - деди Махачевнинг жамоадоши.
Эслатиб ўтамиз, Разамбек Жамалов эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У 2024 йилги Париж Олимпиадасида олтин медалга сазовор бўлган.
Ислам Махачев Инстаграмга жойлаштирган "сториз"да ҳам Жамаловни кўришимиз мумкин.

Ҳавола :
Фикрлар