UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40UFC Ўзбекистон ҳудудида расман трансляция қилиниши мумкин 0 19:19Шон О'Мэлли Плесси - Чимаев жанги учун тахмин билдирди 0 18:58"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради 0 18:37Усикнинг собиқ промоутери: "Александр фаолиятини тугатиши учун барча ишни қиламан" 0 18:16Шахматчиларимиз "Qonaev Cup 2025" турниридаги иштирокларини бошлашди 0 17:55Ўзбекистон бокс федерацияси Лазизбек Мулложонов билан боғлиқ вазият бўйича муносабат билдирди 0 17:34"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди 0 17:13Царукян Топуриянинг ҳаракати ва услубини масхара қилиб, Макгрегорни кўчирмачиликда айблади (ФОТО) 0 16:52Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Аман Консбеков ўзбекистонлик боксчидан қабул қилиб олган мағлубиятини тан олмади 0 16:31Ўзбекистонлик ММА жангчиси Зубайра Тухугов билан жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 16:10Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби 0 15:4918 ёшли Мбоко фаолиятида илк бор WTA турнири 1/2 финалига чиқди 0 15:28Иноуэнинг собиқ рақиби Рамон Карденас Наоя ва Муроджон жанги ҳақида гапирди 0 15:07"Мен қилган хатони қилма". Царукян Чимаевга маслаҳат берди 0 14:46"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди 0

18 май 09:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев Оливейрани қандай мағлуб этишини айтди

Россиялик UFC жангчиси Ислам Махачев эҳтимолий жангда Чарльз Оливейрани қандай мағлуб этишни режалаштиргани ҳақида гапирди.

"Менежерим менга Оливейра билан чемпионлик жангини ташкил қилиш эҳтимоли 50/50 эканлигини айтди. Ҳозир фаолиятимнинг чўққисидаман. Шунинг учун чемпионлик учун курашишим керак. Чарльз вазн қила олмагани учун камаридан маҳрум бўлди. Бу нопрофессионаллик. Чемпион бундай бўлиши керак эмас. 

Умид қиламанки, улар Чарльзга қарши жанг ташкил қилиб беришади. Матбуот ва мухлислар бу жангга қизиқиш билдирмоқда. Чарльз билан ким жанг қилади? Бошқа ҳеч ким йўқ. Конор Макгрегор ёки Нейт Диасга қарши жанг ҳақида гапирганда, у сентябрда тайёр бўлишини айтганди. Аммо, мен билан жангга декабргача тайёр бўлмаслигини баҳона қилди. 

У мендан қочмоқда. Чунки, унинг грепплинг ва бошқа усуллари мен билан жангда фойда бермаслигини билади. На Порье, на Чендлер ва на Гэтжи уни мағлуб қила олди. Биз биламизки, қийин вазиятда у тез таслим бўлади. Шунинг учун мен уни чарчатаман ва таслим этаман", — дея Махачевнинг сўзларини келтиради ESPN.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
18 май 16:27:32
baksyor
Sen osonlikcha yutasan
   
18 май 09:40:15
Шерали
курамиз махоратингни, Оливиера подаркамас
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг