UZ

Сўнгги янгиликлар

01:09Ислом бирдамлиги ўйинлари: учинчи кундан кейин медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимизни сақлаб қолдик 0 01:00Ислом бирдамлиги ўйинларининг учинчи кунида 9 та медаль. Шулардан 5 таси олтин! 0 19:17Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!" 0 18:56Муса Аймуратов Жаҳон кубогини кучли саккизталикда якунлади 0 18:35Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев IBSA Ижроия кенгаши аъзоси этиб сайланди 0 18:14Жаҳонгир Нажмиддиновда ғалаба. Етти нафар ҳамюртимиз Alash Pride 114 турнирида жанг қилишди 0 17:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда 0 17:32Сергей Фомин Баҳрайндаги турнирда вице-чемпион бўлди + ФОТО 0 17:1146 ёшли собиқ UFC чемпиони проф боксда дебют қилди (ВИДЕО) 0 16:50"Ҳумо" янги чемпионатдаги илк ғалабасини нишонлади 0 16:29Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди 0 16:08Пара дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 9 та медал қўлга киритилди 0 15:47Бой боксчилар рейтинги эълон қилинди. Усик ўртада, Жейк Пол охирида 0 15:26Хабиб Макгрегор билан жанг ҳақида: "Бу менинг таътилим эди" 0 15:05Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин 0

11 ноя 01:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо, Оғир атлетика, Сув спорти турлари

Ислом бирдамлиги ўйинларининг учинчи кунида 9 та медаль. Шулардан 5 таси олтин!

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг учинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди..

Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.  

Бугунги кун якунига кўра, ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди 

Совриндорларимиз рўйхати билан танишинг: 

Олтин:

Абдуллоҳ Мадаминов (бокс) 

Ҳуморабону Мамажонова (бокс)

Мадияр Данияров (бокс) 

Сарварбек Зафаржонов (оғир атлетика)

Сарвар Зафаржонов (оғир атлетика)


Кумуш:

Одинахон Исмоилова (бокс)

Дзюдо жамоавий аралаш

Сарвар Зафаржонов (оғир атлетика)


Бронза:

Эстафета 4х100 метр (аралаш)



00:23. АЖОЙИБ! Оғир атлетикачи Сарварбек Зафаржонов силтаб кўтариш баҳсларида ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатиб, 202 кг натижа билан рақибини 1 кг фарқда ортга қолдириб, олтин медалга эга чиқди. Бундан ташқари, ҳамюртимиз икки кураш бўйича 363 кг натижа билан тенгсиз бўлди. Шу тариқа, Сарварбек Зафаржонов Ислом бирдамлиги ўйинларини 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан ниҳоясига етказди.


00:13. Сўнгги финалда рингга чиқиши керак бўлган боксчимиз Мадияр Данияров жангсиз мусобақа ғолибига айланди. Унинг озарбайжонлик рақиби Маҳаммадали Гасимзада жангдан бош тортди ва натижада олтин медаль ҳамюртимизга насиб этди.


00:04. Хуморабону Мамажонова Ислом бирдамлиги ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди

Бокс беллашувларида яна бир финал баҳси якунланди. Аёллар ўртасида -57 кг вазн тоифасида кечган чемпионлик жангида ҳамюртимиз Хуморабону Мамажонова озарбайжонлик рақибасини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибасига айланди.


23:49. Бухоролик боксчи Саиджамшид Жафаров Озарбайжон терма жамоасига олтин медаль тақдим этди. У финалда туркиялик Султан Османлини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

23:37. Сарвар Зафаржонов даст кўтаришда кумуш медаллик бўлди

Оғир атлетикачимиз Сарвар Зафаржонов (-88 кг) ҳам ўз иштирокини бошлади. Спортчимиз даст кўтариш машқида 161 кг билан кумуш медалга эга чиқди.

23:16. Риёд-2025: Абдуллоҳ Мадаминов делегациямизга навбатдаги олтин медални келтирди

Бокс беллашувларида Ўзбекистон делегацияси дастлабки олтин медални расмийлаштирди. Эркаклар ўртасида -65 кг вазн тоифасининг финалида жанг қилган Абдуллоҳ Мадаминов жазоирлик рақибидан 5:0 ҳисобида устун келди ва Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолибига айланди.


22:43. Риёд-2025: Боксчимиз Одинахон Исмоилова кумуш медалга сазовор бўлди

Ислом бирдамлиги ўйинларида бокс бўйича бугунги дастурдан ўрин олган финал беллашувлари бошланди. Аёллар ўртасида кечган -60 кг вазн тоифасидаги финал жангида Одинахон Исмоилова туркиялик рақибига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди.

21:49. Бизда бронза! Аралаш жамоавий дастурда 100 м масофага комплекс усулда сузиш баҳслари финалида қатнашган тўртлигимиз Элдорбек Усмонов, Муҳаммадисмоил Раҳмонов, Паризод Абдукаримова ҳамда Осиёхон Реджабова 4:04.70 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди. Бу спортчиларимизга бронза медалини тақдим этди. Кун давомидаги иккинчи медалимиз!


21:44. Шаҳноза Ҳайдарова оғир атлетиканинг 69 кг вазн тоифасидаги баҳсларни медалсиз якунлайдиган бўлди. У 117 кг тош кўтариб, силтаб кўтаришда тўртинчи бўлди. 


21:30. Роман Беркович ва Муҳаммадисмоил Раҳмонов 200 м масофага брасс усулида сузиш дастурининг финалида иштирок этди. Беркович 2:19.07 сония натижа билан етти спортчи орасида тўртинчи, Раҳмонов эса 2:20.86 натижа билан сўнгги, еттинчи ўринни қайд этди.


Паризод Абдукаримова 100 м масофага чалқанча сузиш финалида 1:08.28 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди ва 8 нафар спортчи орасида олтинчи бўлди.


Сузувчи Абдулазизбек Абдумажидов эса 100 м масофага эркин сузиш ярим финалида 0:52.61 натижа билан ўз гуруҳида сўнгги поғонани банд этди.


Оғир атлетика баҳсларида қатнашаётган Шаҳноза Ҳайдарова (69 кг) даст кўтариш беллашувларини 95 кг билан бешинчи ўринда якунлади.


20:27. Дзюдочиларимиз аралаш жамоавий дастур финалида Озарбайжонга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, кумуш медал билан чекланишди. Бу бугунги куннинг илк медали бўлди.


17:30. Ҳозирга келиб, мусобақада бокс бўйича финал беллашувлари ўтказилаётган бўлиши керак эди. Бироқ маълум бўлишича, аренада юзага келган техник носозликлар туфайли мусобақа кечиктирилмоқда. Жанглар қачон бошланиши номаълум.


Дзюдочиларимизнинг аралаш жамоавий дастур финалидаги рақиби Озарбайжон бўлади. Олтин медал йўлидаги баҳс 20:00 да бошланиши режалаштирилган.


15:31. Аралаш жамоавий беллашувлар ярим финалида иштирок этаётган дзюдочиларимиз ярим финал босқичида Туркия билан баҳс олиб борди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, финал босқичига йўлланма олишди.


СУЗИШ: Беркович ва Раҳмонов кечги дастурда, аниқроғи 20:05 дан кейин 200 м масофага брасс усулида сузиш дастури финалида қатнашади. Абдулазизбек Абдумажидов эса 20:40 дан кейин 100 м масофага эркин усулда сузиш баҳслари ярим финалида чиқиш қилади. Шунингдек, 100 м масофага комплекс усулда сузиш баҳсларида қатнашган тўртлигимиз энг яхши натижа билан мусобақа финалига йўл олди. Уларнинг ҳал қилувчи босқичдаги иштироки 21:00 га тўғри келади.


13:04. Эркаклар ўртасида 200 м масофага брасс усулида сузиш баҳсларида Муҳаммадислом Раҳмонов 2:21.67 натижа билан саккиз нафар атлет орасида бешинчи бўлди. Роман Беркович эса биринчи саралаш гуруҳида қатнашиб, 2:19.86 сонияда етиб келган ҳолда иккинчи бўлди. Унинг кейинги босқичга йўл олиш масаласи бироздан сўнг маълум бўлади.


13:01. 200 м масофага брасс усулида сузиш дастури саралашида чиқиш қилган Маҳдия Мухторова 2:55.86 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди ва 7 нафар спортчи орасида бешинчи бўлди.


12:50. Ҳозирга қадар бир қатор сузувчиларимиз саралаш баҳсларида стартга чиқиб улгуришди. Жумладан, Абдулазизбек Абдумажидов ва Муҳаммадсодиқ Мақсудов 100 м масофага эркин усулда сузиш баҳсларининг саралашида иштирок этиб, якунда Абдумажидов 0:52.54 натижа билан саккиз спортчи орасида еттинчи, Мақсудов эса 0:53.2 вақт билан етти нафар атлет орасида бешинчи бўлди.


— — — — —

Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати: 

12:00. Сузиш (аёллар, 100 м эркин усулда, ярим финал). Осиёхон Режепова

12:00. Сузиш (аёллар, 100 м эркин усулда, ярим финал). Паризод Абдукаримова

12:10. Сузиш (эркаклар, 100 м эркин усулда, ярим финал). Абдулазизбек Абдумажидов

12:10. Сузиш (эркаклар, 100 м эркин усулда, ярим финал). Муҳаммадсодиқ Мақсудов

12:20. Сузиш (аёллар, 200 м брасс усулида, саралаш ва финал). Маҳдия Мухторова

12:30. Сузиш (эркаклар, 200 м брасс усулида, саралаш ва финал). Муҳаммадислом Раҳмонов

12:30. Сузиш (эркаклар, 200 м брасс усулида, саралаш ва финал). Роман Беркович

12:50. Сузиш (эркаклар тўртлиги, 100 м микст, саралаш ва финал). Элдорбек Усмонов, Муҳаммадислом Раҳмонов, Осиёхон Режепова, Паризод Абдукаримова

15:00. Дзюдо (аралаш жамоавий дастур, ярим финал ва финал). Шаҳрам Аҳадов, Замохшари Бекмуродов, Шаҳзодхўжа Шарипов, Алишер Юсупов, Музаффарбек Тўрабоев, Муҳайё Ахматова, Шукуржон Аминова, Хуршида Раззоқбердиева, Умида Ниғматова, Ирисхон Қурбонбоева

16:25. Бокс (аёллар, 60 кг, финал). Одинахон Исмоилова - Эвин Эргиногуз (Туркия)

16:50. Бокс (эркаклар, 65 кг, финал). Абдуллоҳ Мадаминов - Аит Бекка Жугуртха (Жазоир)

19:30. Оғир атлетика (аёллар, 69 кг, финал). Шаҳноза Ҳайдарова

20:15. Сузиш (аёллар, 100 м чалқанча усулда сузиш, финал). Паризод Абдукаримова

21:10. Бокс (аёллар, 57 кг, финал). Хуморабону Мамажонова - Айнур Микайилова (Озарбайжон)

21:30. Бокс (эркаклар, 60 кг, финал). Мадияр Данияров - Мухаммадали Гасимзода (Озарбайжон)

21:30. Оғир атлетика (эркаклар, 88 кг, финал). Сарварбек Зафаржонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг