12 июн 16:31
Янгиликлар
Бокс/ММА
Исраэль Адесанья: "Мен унинг ҳаракатини, жанг қилишини кузатишни яхши кўраман"
Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Исраэль Адесанья россиялик Забит Магомедшарипов фаолиятини якунлаганига қарамай, уни промоушендаги энг яхши жангчи деб ҳисоблашини айтди.
"Забит Магомедшарипов энг зўри. Ҳа, у ҳозир жанг қилмайди, лекин биринчи бўлиб шу исм ҳаёлимга келди. Яна Сирил Ган ҳам зўри. Мен унинг ҳаракатини, жанг қилишини кузатишни яхши кўраман.
Биласизми, бу ҳақиқий жанг санъати. Мен жангчи ўзи жангида мухлисларга ажойиб таассурот қолдираётганини, ҳис-туйғуларини уйғотаётганини томоша қилишни яхши кўраман. Ган худди шундай жангчи. Яир Родригес ҳам эҳтимол шундайдир", - деди Адесаня.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар