UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

14 янв 08:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исраэль Адесанья қайтяпти. Жанг манзили, рақиби маълум + ПОСТЕР

Ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Исраэль Адесанья бир йиллик танаффус ҳамда мағлубиятлар сериясидан сўнг яна октагонга қайтмоқда.

У 28 март куни Сиэтлда бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 271 турнирида Жо Пайферга қарши жанг ўтказади. Бу оқшомнинг асосий жанги бўлади. Жаҳоннинг энг кучли лигаси раҳбари Дана Уайт ушбу жангни расман эълон қилди.

Исраэль ўтган йилнинг февраль ойида иккинчи раундда техник нокаут эвазига Нассурддин Имавовга имкониятни бой бериб, кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олганди. Бунгача 36 ёшли нигериялик чемпионлик жангларида бир овоздан Шон Стриклендга ва тўртинчи раундда Дрикус Дю Плесси томонидан орқадан бўғиш орқали мағлубиятга учраганди.

Жо Пайфер эса, аксинча, биринчи раундда Марк-Андре Барриони нокаутга учратиб, Келвин Гастелум устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Кейин эса иккинчи раундда Абусупиян Магомедовни бўғиб қўйди. Айни пайтда Исраэль Адесанья рейтингда олтинчи, Жо Пайфер эса 15-ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг