20 июл 14:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Исраэль Адесаньянинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум
Ўрта вазн тоифасида UFC камари соҳиби Исраэль Адесаньянинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берилди.
Чемпион 9 сентябрь куни Шон Стриклендга қарши октагонга кўтарилади. Жанг UFC 293 кечасининг марказий жанги бўлади.
Аввалроқ, Исраэль Адесанья Дрикус Дю Плессига қарши жанг қилиши ҳақида маълумот берилганди. Бироқ ЖАР вакили жароҳат олгани маълум бўлди.
Ҳавола :
Манба : fighttime.ru
Фикрлар