UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Биринчи ракеткамиз Хитой турниридаги юришини бошлади 0 18:24Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири"ни мағлубиятсиз якунлади 0 18:03Ламин Ямаль ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг: "Эркак киши сўзида туради" 0 17:42Жавоҳир Синдаров Гукеш билан чемпионлик "жанги" ҳақида гапирди 0 17:21"Фьюрига қарши жанг мен учун чигилёзди машғулот каби бўлади" - Энтони Жошуа 0 17:00Александр Усик Фьюри — Махмудов жангига баҳо берди 0 16:39Дани Ольмо "Атлетико"дан учралган мағлубият ҳақида: "Баҳсли вазиятлар кўп бўлди, биздан ғалабани тортиб олишди" 0 16:18"Ҳеч бўлмаса суратда борман" - Аниш Гири 0 15:57Иржи Прохазка: "Бу менга ғалабани қўлдан чиқаришга сабаб бўлди..." 0 15:36Ҳумоюн Султонов Чин юртидаги турнирда 1/8 финалга чиқди 0 15:15РАСМАН: Осиё Кубоги-2027 қуръа ташлаш маросими санаси ва жойи ўзгарди 0 14:54Усик Фьюри — Жошуа эҳтимолий жанги учун тахмин билдирди 0 14:33Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларига қуръа ташланди 0 14:12Жавоҳир ва Бибисара куннинг энг яхшилари бўлишди + ФОТО 0 13:51Маскерано "Интер Майами" бош мураббийи лавозимини тарк этиш сабабини тушунтирди 0

24 дек 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов 2022 йилдаги жанглари, уйланиши ва Соро билан реванш ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, 17 декабрь куни пойтахтимиз мезбонлигида профессионал бокс оқшоми ўтказилди.

Olamsport.com сайти мухбири кечада рингга кўтарилиб, суперярим ўрта вазн тоифасида WBA жаҳон чемпионлик камари учун расмий даъвогарга айланган Исроил Мадримов билан кичик интервью уюштирди.  

Мадримов  кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган Сорога қарши жанги ва келгуси режалари ҳақида гапирди.

"Тўғриси, қийин жанг бўлди. Рақибим жуда ҳам тажрибали эди. Оғир жанг бўлишини аввалдан билардик. Муҳокамаларга сабаб бўлаётган вазиятга келсак, унда менинг айбим йўқ. Чунки биз спортчилар фақатгина жанг қиламиз. Табиий ҳолки, кучли шовқинда ҳеч нима эшитилмайди ва бундай вазиятда боксчи тўхтамайди. Агарда ўша вазиятда ҳакамнинг тўхта деган ишораси бўлганида тўхтардим. Лекин, мен ҳеч қандай бонг овозини эшитмадим. Айтганингиздек, рақибнинг менежери мени дисквалификация қилинишим кераклигини айтди. Ўша пайтда жуда қаттиқ ҳаёжон ва ҳавотир бўлди. Бу жангга анча тайёргарлик кўрган эдик. Лекин Аллоҳга шукурки, ғалабамни тасдиқлаб, бу ҳакамнинг айби эканлигини тан олишди. Буларнинг барчасини яхшиликка деб биламан. 

Реванш беришга ҳеч қандай қаршилигим йўқ. Сабаби ҳар битта жанг мен учун тажриба. Ва айнан Сорога қарши реванш бўлса, яна ҳам тажриба бўларди. Биласиз, рақибим анча тажрибага эга. Бу жангдан ҳам жуда катта тажриба олдим. Шунинг учун агарда реванш бўлса, ҳеч қандай қаршилигим йўқ. Кўпчилик бонгдан кейин зарба берди деб айтиши мумкин, лекин реванш бу гапларга нуқта қўйиши мумкин ва мен бунга тайёрман. 

2022 йилда 2 та жанг ўтказишим мумкин. Чемпионлик жанги яқин бўлганлиги сабабли вақтнинг кўп қисми тайёргарликка кетади. Ҳар бир жангдан кейинги тикланиш жараёнлари ҳисобига 2 та жанг ўтказсам керак деб ўйлайман. 

Янги йилдаги режаларим ҳар тарафлама жуда ҳам катта. Инша Аллоҳ шахсий ҳаётимда ҳам, спортчилик фаолиятимда ҳам катта янгиликлар бўлади. 

2022 йилда оила қуриш режамда бор. Кейинги йилдаги режаларимнинг асосийси шу десам ҳам бўлади (кулади). Муносиб жуфтимни топсам, Худо хоҳласа тўйни бошлаймиз. Яқинда бизни биринчи қалдирғочимиз Муроджон Аҳмадалиевнинг тўйини ҳам ўтказиб олдик, жуда чиройли ва файзли ўтди. Насиб этса, давомли бўлиб, тўй-тўйга уланиб кетса жуда ҳам хурсанд бўламиз", - деди Исроил Мадримов.

Хуршида Абдикулова ёзиб олди


Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
25 дек 11:19:19
McFaden1988
Isroil shuncha trenerovka qilarkansan lekin xaliyam dixalken slabiyku jangni yarmida osilib qolyabsan kardio bo'yicha trenerovkani kuchaytirsa bo'ladiku , lekin oldingi Isroilni ko'rmayapmiz anchadan beri , borgan sari o'rtamiyona bokschi degan nomga yaqinlashib qovossan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг