UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0 11:28Йен Мачадо Гэрри Эдди Хирн билан шартнома имзолади 0 10:56Топуриянинг мураббийи шогирдининг аҳволи ҳақида маълумот берди 0 10:31Анчелотти Бразилиянинг Шотландияни мағлуб этиб, плей-оффга йўлланма олганига изоҳ берди 0 09:48Теннис маликаларимизнинг ҳар иккиси Уимблдон финалида! 0 09:05"Бутун дунё бу жангни кўришни истайди". Оливейра Гэтжини реваншга чақирди 0 08:19"Махачев бу ҳақда гапирган эди". Кормье UFC'да нега америкалик бўлмаган жангчилар устунлик қилаётганини тушунтирди 0

01 ноя 10:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов иштирокидаги жанг Тошкентда ўтказилиши мумкин

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов айни пайтда АҚШнинг Индио шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда.

Режа бўйича Исроил «Тhe Dream» Мадримов декабрь ойида франциялик Мишель Сорога қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг ғолиби WBА чемпионлик жангида рингга чиқиш учун расмий даъвогарга айланади. 

Бизга маълум бўлишича, Мадримов - Соро жанги Тошкентда ўтказилиши ҳам мумкин экан. 

"Ҳа, айни пайтда жамоам жангни Тошкентда ўтказиш бўйича музокараларни бошлаган. Тез кунда янгилик бўлиб қолади", - дейди сайтимизга берган кичик интервьюсида Мадримов.

Аввал хабар берганимиздек, "Мир Бокса" компанияси "Маtchroom Boxing" билан ҳамкорликда ушбу жангни 11 декабрь куни АҚШда (Лас-Вегас ё Кливленд) ёки Тошкентда (Ўзбекистон) ўтказишни режалаштирган.

Аукцион ғолиби томонидан тақдим этилган мукофот жамғармаси 245 минг долларни ташкил этган. Рейтингнинг биринчи рақамли боксчиси Мишель Соро мукофот пулининг 60 фоизи - 147 минг доллар, рейтингнинг иккинчи рақамли боксчиси Исроил Мадримов эса 40 фоиз - 98 минг долларга эга бўлади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
01 ноя 11:56:58
Baxodir Xabibov
Ушбу Бокчимизга ва Шохжахонга гап йўқ Исроилни келажаги порлоқ Гап йўқ бу бола бази бирларга ""ичидегиларга ўхшаб манмансираб кибрланиб кетмаган Омад САНГА гап йўқ
   
01 ноя 18:57:55
Elyorbek
Шохжахон хам боксчими? Мен уни шоумен деб уйлайман. Биронта хам нормалний боксчига карши жанг килмаган. У хеч качон чемпион була олмайди, у факат пул учун жанг килади.
   
01 ноя 11:45:26
CHELSEA2211
Profdagi bokschilarimizdan, Isroil Madrimov, va Shoxjahon Ergashov zoʻrlari... Qolganlariga...
   
01 ноя 11:15:46
Judo 1
Isroil Madrimovga omad tilaymiz. Barcha kamarlarni birlashtirib chempion bo'lib yurish nasib qilsin!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг