16 авг 07:58
Янгиликлар
Исроил Мадримовнинг проф боксдаги олтинчи жанги тўлиқ давом этди
Проф рингдаги олтинчи жангида ҳамюртимиз америкалик Эрик Уолкерга (20-2-0, 9КО) қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Қайд этиш лозимки, 9-раунд ўрталарида Исроил ўзининг чап қўлидаги кучли зарбаси билан рақибни рингга қулатди. Ўша вақтда барча Мадримов нокаут эвазига ғалаба қозонди деб ўйлаганди. Аммо, ҳакам кутилмаганда Мадримов елкаси билан рақибга зарба берган деб ҳисоблади ва Уолкернинг тикланиб олиши учун беш дақиқа вақт берди. Бунақасини илк маротаба кўришимиз.
Якунда жанг очколар эвазига кўра аниқланди ва Исроил Мадримов (116-110, 116-111, 116-110) навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Маълумот учун, шу кунгача Исроил WBA рейтингида 2, Уолкер эса 6-ўринни эгаллаб турганди.
Бу ғалаба орқали Мадримов WBA Super камари учун даъвогарга айланиб олди.
Фикрлар