UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

07 май 08:12
Янгиликлар

Теннис

Istanbul Open. Матчболдан чиқиб кетган Кудерметова камбэк эвазига муқаррар мағлубиятни ғалабага айлантирди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича WTA 125 тоифасига кирувчи, мукофот жамғармаси 115 000 долларни ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада мамлакатимизнинг иккинчи ракеткаси Полина Кудерметова ҳам муваффақиятли одимламоқда. Вакиламиз илк даврада туркиялик Чагла Буюкакчайни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратганди - 6/3, 6/1. 

Теннисчимиз иккинчи босқичда анча мураккаб учрашув ўтказди. Кудерметова 1/8 финалда россиялик Анастасия Гасановага қарши драматик баҳсда камбэк амалга ошира олди. Полина 3/6, 0/3 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, ўйинга қайтишга муваффақ бўлди. Аввалига иккинчи сетни 7/5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Кейин эса ҳал қилувчи учинчи сетда ҳам худди шу ҳисобда зафар қучди - 7/5. 

Таққослаш учун, Полина Кудерметова айни пайтда WTA рейтингида 123, Анастасия Гасанова роппа-роса 200-ўринни эгаллаб турибди. Иккала теннисчи ҳам меъёридан ортиқ қўшхатога йўл қўйди - 10 га 8, Гасанова "фойдасига". Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. Иккала баҳс ҳам Полина фойдасига ҳал бўлган. Энди Кудерметова эртага, 8 май куни 1/4 финал учрашувида WTA рейтингида 256-поғонада бораётган франциялик Алисе Тубеллога қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг