UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

03 окт 10:45
Янгиликлар

Теннис

Истоминнинг Алматидаги иккинчи баҳси 59 дақиқа давом этди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи турнир ўзининг қизғин палласига кириб боряпти.

Соврин жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Денис Истомин биринчи рақам остида ҳаракат қиляпти. Осиё ўйинлари ғолиби турнирнинг иккинчи давра учрашувини ўтказди. Ҳозиргина якунланган баҳсдаги Дениснинг рақиби мисрлик Муҳаммад Сафват бўлди. 

Бир дақиқаси кам бир соат давом этган учрашувда Истомин рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:2, 6:1. Бу теннисчи кеча илк босқичда истеъдодли ҳамюртимиз Ҳумоюн Султоновни драматик кечган учрашув якунида 6:2, 4:6, 7:6, тайбрекда 7:4 ҳисобида мағлуб этганди. Истомин ўша мағлубият учун Сафватдан реванш олди.

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 103, Муҳаммад Сафват эса 196-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро турнирларда тўқнаш келишмаганди. Бугун Денис ҳисобни очишга эришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг