UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03UFC 335 турнири битта жангини йўқотди 0 07:32ММАчиларимиз IMMAF жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритишди 0 07:01"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига Мадридда "Атлетико"ни мағлуб этди 0 23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0

26 июн 18:15
Янгиликлар

Футбол

Италиялик журналист Шомуродовнинг келажаги ҳақида маълумот берди

Ўтган мавсумни "Кальяри"да ижара асосида ўтказган ҳужумчи Элдор Шомуродов тез орада "Рома"га қайтади.

Биз Ўзбекистон МТЖ ҳужумчисининг келажаги ҳақида кальярилик таниқли журналист Элиа Серро билан кичик суҳбат уюштирдик.

— Элдорнинг "Кальяри"даги мавсумини қандай баҳолайсиз?

— Мавсум бошида бир қатор муаммолари бор эди. Яхши формада эмасди, сабаби "Специя" ва "Рома"да кам ўйнаганди, шунингдек оёқ жароҳати ҳам катта муаммо эди. У мавсумнинг иккинчи қисмида 3 та гол ва 3 та ассист қайд этган ҳолда "Кальяри" лигада қолишида жуда муҳим роль ўйнади. Умуман олганда бу ўйинчи учун муваффақиятли мавсум деб ўйлайман.

— Унинг заиф ва кучли томонлари ҳақида нима дея оласиз?

— Шубҳасиз, унинг кучи тўпсиз катта иш кўламини бажаришидадир. У тўп билан ҳам яхши ўйнайди, аммо унинг босим уюштириши ва курашиши ажойиб. Шунингдек, у тўпсиз ҳаракат қилганда шериклари учун вазиятлар яратади. Салбий жиҳатларига келсак, унга ностабил жисмоний формасини киритган бўлардим. У йиғилиб қолган жароҳатлар сабаб бутун ўйинда туриб бера олиши қийин.

— Нима деб ўйлайсиз, у "Кальяри"да қолиши мумкинми?

— Унинг келаси мавсумни "Кальяри"да ўтказишига ишончим комил эмас. Клубда харид қилиш ҳуқуқи бор, аммо 9 миллион евро эвазига. Клубда бундай пуллар бор дея олмайман. "Кальяри" "Рома" билан янги ижара ёки харид қилиш нархини туширишга уриниб кўриши мумкин. Гап Элдорнинг сифатида эмас, клубнинг молиявий ҳолатида, — деди журналист.


Форвард ўтган мавсум "Кальяри" сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг