UZ

Сўнгги янгиликлар

04:50Осиё ўйинларининг бешинчи кунида қатнашаётган спортчиларимизнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0

17 мар 07:43
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

IV ёзги Осиё ўйинларига селекция ишлари олиб борилмоқда

Хабарингиз бор, 2025 йилги ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинлари Тошкентда бўлиб ўтади.
Мамлакатимиз ўз тарихида илк маротаба мана шундай нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.



Давлатимиз раҳбари 2020 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида ушбу спорт анжуманини юқори савияда ўтказиш борасида ҳам алоҳида тўхталиб ўтгандилар.

Мазкур топшириқлар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш мақсадида барча ҳудудларга амалий ишлар бошлаб юборилди. Жумладан, Жиззах вилоятида ҳам иқтидорли ёшларни саралаб олиш (селекция) ишларини олиб бориш мақсадида мусобақалар ташкил этиш режалаштирилган.

Бундай ишларни амалдаги кўриниши сифатида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманини кўрсатиш мумкин. Куни кеча туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, «Ёшлик» жисмоний тарбия ҳудудий бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 2025 йилги ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик ишларини олиб боришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда 2008-2009 йилларда туғилган спортчи-ўқувчилар ўртасида спортнинг волейбол, баскетбол, қўл тўпи, футбол, стол тенниси, бадминтон, кураш, дзюдо, эркин кураш, бокс, бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, таэквондо ва енгил атлетика турлари бўйича туман биринчилиги мусобақасини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди ва жорий йилнинг март ойида тасдиқланган Низом асосида мусобақаларни ўтказишга келишилди. Ҳозирда мусобақалар ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг