17 сен 09:02
Янгиликлар
Жаҳон чемпионати. Бугун 6 нафар боксчимиз рингга кўтарилади, улар орасида Баҳодир Жалолов ҳам бор!
Ўз тарихида юбилей - ХХ маротаба ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда иштирок этяпти. Бугунгача улардан икки нафари - Фанат Қаҳрамонов ва Элнур Абдураимов мусобақадаги иштирокларини якунлашди.
Бугун жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни 6 нафар чарм қўлқоп устамиз рингга чиқади. +91 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов илк жангини украиналик Цотне Рогавага қарши ўтказади. Рогава илк даврада эронлик Рамазон Пурделавардан устун келган.
Боксчиларимизнинг бугунги иштирокини Шаҳобиддин Зоиров бошлаб беради. Рио Олимпиадаси чемпиони қирғизистонлик жиддий рақиб Азат Усеналиевга қарши рингга чиқади. Бу жанг Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.
-91 кг вазндаги боксчимиз Санжар Турсунов эса ҳиндистонлик Санжит Санжитга қарши баҳс олиб боради. -57 кг вазндаги вакилимиз Миразизбек Мирзаҳалилов марокашлик Муҳаммад Ҳамоутга қарши жанг ўтказса, Бобоусмон Батуров (-69 кг) АҚШ боксчиси Деланте Жонсон билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. -81 кг вазндаги Дилшодбек Рўзметов эса руминиялик Андре Арадоай билан ҳисоб-китоб қилади.
Боксчиларимизнинг бугунги рақиблари:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Азат Усеналиев (Қирғизистон), (А ринг, 15:40 дан сўнг)
-91 кг: Санжар Турсунов - Санжит (Ҳиндистон) (Б ринг, 17:40 дан сўнг)
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Муҳаммад Ҳамут (Марокаш) (Б ринг, 19:25 дан сўнг)
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Деланте Жонсон (АҚШ) (Б ринг, 19:55 дан сўнг)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Андреи Арадоай (Руминия) (Б ринг, 21:20 дан сўнг)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Цонте Рогава (Украина) (Б ринг, 22:30 дан сўнг)
Фикрлар