17 сен 20:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жаҳон чемпионати. Мирзаҳалилов 1/8 финал жангини ўтказди
Хабар берганимиздек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Ўз тарихида юбилей - ХХ маротаба ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида бугунги кунги баҳслари ҳам ўзининг қизғин палласига кирди. Ҳозиргина -57 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Миразизбек Мирзаҳалилов нимчорак финал жангини якунлади.
Ҳамюртимиз марокашлик Муҳаммад Ҳамоутга қарши рингга кўтарилди. Уч раундлик жанг якунида ҳакамлар 4:1 ҳисобидаги ғалабани Мирзаҳалиловга тақдим этишди. Миразизбек чорак финалда медаллар учун курашни давом эттиради.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар