UZ

Сўнгги янгиликлар

15:49Жон Жонс Махачевнинг допинг айбловларига жавоб қайтарди 0 15:05Ўзбекистон МТЖ Сурия билан Тошкентда ўйнайди 0 14:26"Мени чемпионлик жангидан икки-учта жанг ажратиб турибди" - Шара Буллет 0 13:52Шоҳжаҳон Эргашев Данияр Елеусиновни жангга чорлади, Олимпиада чемпиони эса бунга жавоб қайтарди 0 13:22Осиё ўйинларини ғалаба билан бошладик: Филиппин йирик ҳисобда мағлуб этилди 0 13:0046-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси таркиби расман эълон қилинди 0 12:36L'Équipe "Олтин тўп"-2026 учун бешта асосий фаворитни кўрсатди 0 12:05"Бу менга ваъда қилинган жанг эди". Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини сўрамоқда 0 11:34Salesforce FIDE Жаҳон чемпионати 2026: Сана, формат ва мукофот жамғармаси тасдиқланди 0 11:03Перейра Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиш қароридан сўнг мухлислардан ёрдам сўради 0 10:32Осиё ўйинлари. Бугун Олимпия терма жамоамиз юришини бошлайди 0 10:01Крикет бўйича "Мустақиллик Кубоги": "ANFA" чемпион! 0 09:30Рамазон Темиров яна допинг учун таҳлил топширди + ФОТО 0 08:59UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Жошуа Ван – Пантожа, Царукян – Руффи 0 08:28Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги ўйинларда неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

23 май 11:26
Янгиликлар

Оғир атлетика

Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерациясининг вице-президенти Шахрилло Махмудов, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жўра Зоиров, Грузия оғир атлетика федерацияси президенти, 3 карра Олимпиада чемпиони Кахи Кахиашвили жавоб беришди.  

Дастлаб Шахрилло Махмудов сўзга чиқди: "

Авваламбор, жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг турли қисмларида ёрдам бергани учун ҳукуматимизга ташаккур. Шунингдек, Миллий олимпия қўмитасига раҳмат айтмоқчиман. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрилди.

Куни-кеча халқаро оғир атлетика федерацияси вакиллари билан мусобақа ўтиши режалаштирилган зални кўздан кечирдик. Мусобақа учун барчаси тайёр. 

Асосий вазифа 4-йўлланмани қўлга киритиш. Рекордлар ёки бошқа натижаларга чалғиб, асосий мақсадни унутмаслик зарур. Йўлланма учун Кумушхон Файзуллаева ва Жабборова Турсуной ҳаракат қилишади. Қолган барча спортчиларимиздан ҳам муваффақиятли чиқишларни ва совринлар ўринларни эгаллашларини кутиб қоламиз. 

Шунингдек, мусобақани чиройли ўтказиб олгач, меҳмонларни уй-уйларига тинч, эсон-омон кузатиб олишимиз жуда муҳим".

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жўра Зоиров: 

"Мусобақага кўнгилдагидек тайёргарлик кўрдик. Федерация раҳбариятига ташаккур, барча зарур шарт-шароитларни яратиб беришди. Мусобақада аввал режалаштирилганлардан фақатгина Нигора Сувонова турнирда иштирок этмайди. Ёш спортчимиз асосий терма жамоамиз таркибида Владивостокдаги йиғин давомида жароҳат олган ва биз эҳтиёт чораси сифатида ҳам мусобақани ўтказиб юборишни маъқул кўрдик.

Жаҳон чемпионатида кучли жамоалар етарлича топилади. Грузия, Россия ва aрманистонлик атлетлар аввалдан фаворитлар қаторида тилга олинган бўлса, осиёликлар қанчалик кучга эканини яқинда Тошкентда ўтган қитъа чемпионатидаги жаҳон рекордлари сони исботлаб турибди.

Турнирда Муҳаммадқодир Тоштемиров ва Кумушхон Файзуллаевадан нафақат олтин медаль балки рекорд ҳам кутяпмиз.

Тўғри, биз бундан ҳам кўпроқ атлетни мусобақа рўйхатига киритишимиз мумкин эди. Аммо биринчидан, аслида мусобақа хорижда ўтиши керак эди, пандемик ҳолат туфайли Ўзбекистон чемпионатни қабул қилмоқда, лекин рўйхатни ўзгартиришнинг энди иложи йўқ эди. Қўшимчасига, биз терма жамоа базасига жамланган спортчиларни тўлиқ биламиз ва улардан кўнглимиз тўқ. Биз тўлиқ назорат қила олмаган атлетни халқаро мусобақага рўйхатдан ўтказиш эса таваккалчилик бўларди.

Умид қиламанки, биз баъзи рақиблардан сон жиҳатидан камроқ бўлсак ҳам, сифат борасида мухлисларни хурсанд қила оламиз".

Грузия оғир атлетика федерацияси президенти, 3 карра Олимпиада чемпиони Кахи Кахиашвили: 

"Мен бундан бир неча йил муқаддам юртингизга ташриф буюрганман. У пайтлар ҳали спортчи эдим, энди Федерация президенти сифатида бу ердаман.

Дўстим Шахрилло бошчилигида Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси катта иш бажаргани, мусобақага ажойиб тайёргарлик кўрганига гувоҳ бўлдим. Юртингизнинг гўзаллигини алоҳида таърифлаб ўтиш лозим. Умуман олганда мусобақа борасида ҳам, юртингиз ҳақида таассуротлар ҳам ажойиб.

Уч йил муқаддам юртингизда ўтган жаҳон чемпионатига ҳам у қадар кўп спортчи билан келмагандик. Аммо медаллар борасида энг яхши бўлганмиз. Бу сафарги мусобақада фақатгина юқори ўринлар учун курашамиз".

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг